17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 00:59
Жамият 👁 379

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ МАҲКУМЛАРНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚАЙТАРАДИ.

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ МАҲКУМЛАРНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚАЙТАРАДИ.

Жорий йил бошидан Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси негизида Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ҳузурида Пробация хизмати ташкил этилди. Қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган бу фаолият жиноят содир этган шахсларни жамиятдан, оиласидан ажратмаган ҳолда, кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда ахлоқан тузатиш ишларини олиб боришни назарда тутади.

Мамлакатимизда ушбу хизмат жорий этилиши муносабати билан мазкур ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги академиясида “Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича ўқитиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 50 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тузилди.

Пробация бўлинмалари ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этади. Шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга оширади. Шунингдек, бўлинмада ижтимоий, педагогика ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга бўлган офицерлар таркибидаги малакали ходимлар иш юритади. Ушбу тизимда ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерларини ҳам хизматга қабул қилиш имкони мавжуд.

Жаҳон амалиёти жиноят содир этган шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш, қамоқхонада сақлаш билан уни тўғри йўлга қайтариб бўлмаслигини кўрсатди. Шу боис жиноят содир этган шахс ёки ва жиноят содир этишга мойиллиги бўлганларни жазолаш масаласига янги, оқилона ечим топиш зарурати юзага келди. Тажриба ва ўрганишлар бундай инсонларни оила аъзолари, яқинлари, кенг жамоатчилик орасида бўлиши ижобий натижа беришини исботлади.

Пробация айнан шу мақсадга хизмат қилади. Бу хизмат асосан тасодифан ёки адашиб жиноят содир этганларга нисбатан қўлланилади. Ижтимоий хавфи кам ёхуд майда жиноят содир этгани учун муқаддам судланганлар ҳам бу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазога маҳкум этилганлар эса ўталмай қолган жазо қисмини пробация шаклида ўташи мумкин.

Жиноят содир этган шахсга озодликдан маҳрум қилиш бўйича жазолар тайинлаш давлат ва унинг сиёсати, иқтисодиёт, жамият ва албатта, ўша шахснинг ўзига қатор муаммолар келтириб чиқаради. Пробация хизмати қўлланилганда эса маҳкум аввало, оиласи бағрида бўлади, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланади. Қолаверса, у касб-ҳунарга ўргатилади, ишга жойлаштирилади, бир сўз билан айтганда, ижтимоий фаол бўлади. Бу билан у ўзини ножўя йўллардан қутқаради, оиласига фойда келтиради, мамлакат ривожи учун хизмат қилади.

А. Каражанов, Қорақалпоғистон Республикаси

Маъмурий судининг катта ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026