17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 06:45
Жамият 👁 531

ЎзМТДП туман Кенгашининг навбатдаги ХII Пленуми ўтказилди

ЎзМТДП туман Кенгашининг навбатдаги ХII Пленуми ўтказилди

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё туман Кенгашининг навбатдаги ХII Пленуми бўлиб ўтди.

26 июль куни ўтказилган Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати М.Аҳмедова, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Кенгаши Ижроия Қўмитасининг Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Айгул Oтениязова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Пленумни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси депутати Марям Аҳмедова очди ва олиб борди.                                
Кун тартибида партиянинг туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг ўтган 6 ой давомидаги фаолияти якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар асосий масала қилиб белгилаб олинди. Бу бўйича сўзга чиққанлар партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қарорлар қабул қилиш кабилар тўғрисида сўз юритдилар. Шунингдек, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиниши кераклиги, ана шу муҳим ишда партия гуруҳлари аъзоларининг фаол иштироки таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

Ҳисобот маърузасида уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган, вақтинча ишсиз хотин-қизлар учун қўшимча бепул касб-ҳунарга ўргатиш бўйича “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ўтган 6 ой давомида туман бўйича 10 та бепул ўқув курслари ташкил қилингани, ўқув курсларида 60 нафарга яқин уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунар ўргатилгани, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ўтган даврда жами 35 дан зиёд хонадонларга ташриф буюрилгани, учрашувлар натижасида 10 нафарга яқин ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлаштирилгани, шунингдек, бир қанча ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилганига кенг тўхталиб ўтилди.

Ўтган давр мобайнида фуқаролар томонидан партия туман Кенгашига жами 35 мурожаат келиб тушганлиги, асосан соғлиқни сақлаш, бандлик, банк кредитлари, коммунал тўловлар ва бошқа соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатлардан 28 таси ижобий ҳал қилингани, 6 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилгани, 1 таси эса ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилганлиги ҳақида ҳисобот берилди.

Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 13 та депутатлик сўрови амалга оширилган, партия депутатлик гуруҳи томонидан 4 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тинглангани, туман Кенгаши сессияларига 2 та масала киритилгани айтиб ўтилди.

Пленумда бу кўрсаткичлар ЎзМТДП гуруҳларининг давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни ҳал қилишида етарли эмаслиги, депутатлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ташаббускорликни янада оширишлари лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Пленум сўнггида партия сафига янгидан аъзолар қабул қилинди. Ўтган 6 ой давомида депутатлик фаолиятида яхши натижаларга эришганлиги учун Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Гулмирза Бобожонов, Римбой Ўрозбоевларга партиянинг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар топширилди.

Кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Юлдуз Ўринбоева,
ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026