Амударё туманида бош прокурор ўринбосари Э.Тажиевнинг сайёр қабули ўтказилди
Муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишнинг янги тизимига асосан Халқ қабулхоналари, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, республика ҳудудларидаги барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ ечими топилмоқда.
26 июнь куни туманимизда Ўзбекистон Pеспубликаси бош прокурори ўринбосари Э.Тажиевнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Х.Каримов, Президентнинг Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари қатнашишди.
Сайёр қабулда аҳоли мурожаати мазмунидан келиб чиқиб, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди. Қабул жараёнида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, ички ишлар, прокуратура, судлар, қишлоқ хўжалиги, солиқ, божхона ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди ва уларга ечим изланди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди. Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат - паспортлар топширилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶