Ҳарбий соҳага оид масалалар бўйича сайёр қабул ўтказилди (+Видео)
Ҳарбий хизмат масалалари юзасидан туманимизда сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи Баҳодир Бегабоев, Нукус ҳарбий прокурори Баҳодир Худойбердиев, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Мудофаа ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Жонузоқов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, давлат органлари ва идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.



21 июнь куни ўтказилган мазкур сайёр қабулда ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликлар хусусида маълумот берилди. Ўтказилган сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ўзларининг ҳарбий соҳага оид муаммолари билан мурожаат қилди. Уларнинг ҳарбий хизматни ўташ, шартнома пулларининг тўланиши, ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш, иш билан таъминлаш, умумтаълим мактабларидаги ёшларни чақириққа тайёрлаш фанлари дарс соатларини кўпайтириш ва бошқа ижтимоий ҳимоя масалаларига доир саволлари тингланди. Барча мурожаатчиларнинг мулоҳазалари батафсил ўрганилиб, таклифлари эътиборга олинди.



Улар дуч келган муаммолар алоҳида қайд этилиб, бартараф этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар берилди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳарбий-техник кўргазмалар, соҳага оид тадбирларни кўпроқ ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
Сайёр қабулда бир неча муаммоли масалалар жойида ижобий ҳал этилди.


О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶