ҲАРБИЙ ҚИСМДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Чегара постида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Яқинда туманимиздаги 9202-К ва 9202-D ҳарбий қисмларида ўтказилган ярмаркада 47 корхона-ташкилот томонидан 323 иш ўрни таклиф этилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси, тадбиркорлик мақсадлари учун кредит олиш тартиби ва бошқа масалалар бўйича тадбир ташкилотчилари томонидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра ажратилаётган микрокредитлар йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Ф.МАҲАМАДИЕВ,
Р.ЖАННАЗАРОВ,
ҳарбий хизматчилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶