Ҳарбийларнинг оила аъзолари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Чегара постида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

25 май куни ўтказилган ярмаркада Президентимизнинг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бандлик соҳасида янгича ёндашувларни жорий этаётганлиги, аҳоли, айниқса, аёл-қизларни ишга жойлаштиришда самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш янги босқичга кўтарилгани ҳақида сўз юритилди. Тадбирда мазкур ҳужжат ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, иш билан банд бўлмаган аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритилди. Ундан ташқари, фармонга кўра ажратилаётган микрокредитлар йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Ярмаркада 47 корхона-ташкилот томонидан 323 иш ўрни таклиф этилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси, тадбиркорлик мақсадлари учун кредит олиш тартиби ва бошқа масалалар бўйича тадбир ташкилотчилари томонидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Гулзода Эшимбетова, Туман Хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶