Мактаб ўқитувчиси малака ошириш институтида очиқ дарс ўтказди
Амударё туманидаги 38-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раъно Авазмуродова Нукус шаҳридаги Ажиниёз номли халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тингловчилари учун “Хотира ва қадр” мавзусида бир соатлик очиқ дарс ўтказди.
Очиқ дарс жараёнида Р.Авазмуродова тингловчиларга ўқувчилар онгида урушнинг даҳшатли оқибатлари тўғрисида, хотира ва қадр ҳақида, ҳозирги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадри ҳақида кенг тушунчаларни шакллантириш, уларга фаҳрийларни қадрлаш, ота-оналар ва кексалар ҳолидан хабар олиш, ўтганларни ёд этиб, уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш юзасидан доимий равишда насиҳатлар бериб бориш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.
Очиқ дарс якунида Р.Авазмуродова тингловчиларнинг кўплаб саволларига жавоблар берди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶