Жамият
👁 385
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари сайловчилар фаоллигида ўтаяпти
Айни кунларда Амударё туманида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови сайловчилар – сайлов ёшидаги фуқаролар вакиллари фаоллигида ўтмоқда.
2 май куни Холимбег овул фуқаролар йиғини ва Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларида ҳам сайловчилар фаол иштирок этишиб, танланган номзодлар учун якдиллик билан овоз бердилар.
Холимбег овул фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловда Зарифбой Алламовнинг номзоди сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиб, йиғин раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланди.
Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловда эса 3 нафар номзод ичидан МФЙнинг олдинги оқсоқоли Аллаёр Қаландаров маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига қайта сайланди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶