Фуқаролик ҳолати бўйича муаммоси бор аёллар учун қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, адлия бўлими, халқ таълими бўлими, васийлик ва ҳомийлик органи, туман Тиббиёт бирлашмаси, ФҲДЁ бўлими, “Оила” маркази ҳамда овул ва маҳаллалар билан ҳамкорликда фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган, расмий никоҳи қайд этилмаган, фуқаролик паспорти билан боғлиқ муаммоси бор бўлган аёл-қизлар учун қабул ўтказилди. Унда иштирок этган туман ИИБ бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, васийлик ва ҳомийлик органи, “Оила” маркази, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этишиб, аниқланган ҳар бир ҳолат мутахассислар томонидан чуқур таҳлил этилди. Шунингдек, ҳар бир аниқланган ҳолат юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, уларни ҳал этиш муддатлари ҳам белгиланди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶