17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:14
Жамият 👁 538

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилади

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови  ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилади

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳалланинг ўрни алоҳида. Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, давлат ҳокимиятининг ўттиздан зиёд ваколатига эга бўлган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш тузилмасининг зиммасига юклатилган вазифаларни қандай бажариши унга раҳбарлик қиладиган кадрларга боғлиқ. Шу боисдан ҳам бу борада муносибларни танлашнинг демократик шакли бўлган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва шу Қонун асосида ташкил қилинаётган ҳамда жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган сайлов ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аширбой Қўшаев билан суҳбат уюштирдик. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

***

– Янги таҳрирда қабул қилинган Қонун асосида сайлов жараёнига қандай янгиликлар киритилди?

– Авваламбор, шуни айтиш керакки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлардан саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади. Бу жиҳатларга “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида алоҳида эътибор қаратилган.

Янги таҳрирдаги Қонунда белгиланганидек, эндиликда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласи билан Олий Мажлис Сенати Кенгашининг комиссияси эмас, балки алоҳида тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси шуғулланади.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун барча вилоятлардаги каби туманларда ҳам тегишли комиссиялар тузилади. Ушбу комиссиялар сайловни ташкил этувчи, унинг ўтказилишини назорат қилувчи ва якуний натижаларни чиқарувчи орган ҳисобланади.

Фуқаролар йиғинида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан 7-15 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилади.

Ишчи гуруҳ тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда йиғин раиси (оқсоқол) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тайёрлайди.

Сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақидаги маълумотларни йиғин биноси ва гузарларга, шунингдек, аҳоли гавжум бўлган жойларга осиб қўйиш, сайловга уч кун қолганда сайланган вакилларга таклифномалар юбориш ҳам ишчи гуруҳнинг вазифаларидандир.

– Вакиллар қайси мезонлар асосида сайланади?

– Сайловларда бевосита фуқароларнинг ўзлари кўпроқ иштирок этишини таъминлаш мақсадида ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакиллигининг минимал нормаси белгиланади. Энди вакиллар сони ҳар бир ҳудуд аҳолисининг сонидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Бунда вакилларнинг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак. Бундай ҳолатда маҳаллада яшовчи ўртача 3 минг нафар сайловчи номидан 360 нафар вакилнинг сайловда иштирок этиши таъминланади.

Шу билан биргаликда сайловда иштирок этадиган сайловчилар вакилларига ҳам қатор талаблар белгиланди. Унга кўра, эндиликда ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга кишилар вакил бўлишади. Раис (оқсоқол) лавозимига кўрсатилган номзодлар ёки уларнинг яқин қариндошлари вакил бўлиши мумкин эмас. Бу тизимнинг йўлга қўйилиши, албатта, сайловнинг янада шаффоф, демократик қоидаларга мос равишда ўтишини таъминлайди.

Янги таҳрирдаги Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддати уч йил қилиб белгиланди. Эндиликда йиғин раисларидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалладаги ҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир фидойи бўлиши, йиғин аҳлининг фикр-ўйлари, мақсад ва муддаоларини иш фаолияти орқали ифода этиши талаб қилинади.

Олдинги сайловларда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари бир вақтнинг ўзида сайланарди. Бу жараён сайлов пайтида бир қанча қийинчиликларни юзага келтирарди. Шу боисдан ҳам янги Қонунга биринчи навбатда фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш, сайловдан кейин бир ой ичида маслаҳатчиларни сайлаш ҳамда комиссияларни шакллантириш нормаси киритилди.

– Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик бўйича туманимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Аввало, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил 27 февраль кунги қарори асосида туман ҳудудида 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва 15 кишидан иборат туман ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси тузилди.

Тумандаги барча фуқаролар йиғинларида сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилган. Ушбу ишчи гуруҳлар ҳозирда ўз ҳудудларидаги кўп қаватли уйлар ва кўчаларда фуқароларнинг вакилларини сайлаш бўйича йиғилишлар ўтказишмоқда.

Шу билан биргаликда овул, маҳалла ва шаҳарчаларда истиқомат қилаётган аҳоли ўртасида сўровлар ўтказилиб, фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳам аниқланмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан ўз маҳалласи фаолиятига бефарқ бўлмасдан, ўзлари муносиб кўрган номзоднинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) бўлиб сайланиши учун бевосита ёки билвосита овоз беришларини сўраб қоламиз.

Суҳбатни журналист Алламберган Жуманиёзов

ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026