17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:14
Жамият 👁 581

ЎзХДП Амударё туман Кенгаши VII пленуми бўлиб ўтди

ЎзХДП Амударё туман Кенгаши VII пленуми бўлиб ўтди

Шу йил йил 9 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман Кенгашининг навбатдаги VII пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда ХДП Амударё туман Кенгаши аъзолари ва масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари, фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленумнинг асосий мақсади – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда партия ташкилотлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари иштирокини янада кучайтириш бўйича вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.

Эътироф этилдики, Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг белгилаб берилиши ҳамда ушбу тарихий хужжат асосида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган долзарб вазифалар ижросини таъминлашда партия гуруҳи иштирокини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди ва ижроси таъминлаб келинмоқда.

Пленумда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Қайд этилганидек, партия депутатлик гуруҳи фаолияти нисбатан кучайиб, аниқ бир муаммоли масалани ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда бу борада ҳокимликка таклиф, тавсиялар тақдим этиш тизими шаклланди.

Шунингдек, партия гуруҳи аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига жами 27 та депутатлик сўровлари юборилди. Улар жойларга чиққанларида 478 нафар фуқаролар билан мулоқотлар ўтказдилар. Мазкур мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан 156 та муаммоли масалалар кўтарилган. Мазкур муаммоларнинг 81га яқини ҳудудларнинг ўзида маҳаллий мутасаддилар билан муҳокама қилиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрик-танлов, лойиҳалар, акциялар ўтказилди, уларга 400 дан ортиқ аёллар қамраб олинди. Шунингдек, партия тизимида амалга оширилаётган аксарият лойиҳалар ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг истеъдодини аниқлаш ва рўёбга чиқаришга ҳамда ёшлар учун муносиб шароитларни яратишга қаратилган.

Бундан ташқари, партиянинг “Фаол аёллар” ва “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ёшлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кўпроқ ташкил қилиш, аҳолининг кенг қатламлари орасига чуқур кириб бориб, бевосита мулоқотларни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Якунда давлат Дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича энг муҳим вазифалар белгиланиб, партиядан сайланган барча депутатлар, партия ходимлари ва фаолларидан юксак масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ишни тўғри ташкил этишга ҳамда вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлашга келишиб олинди. Пленум кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026