“СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОЙЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнихавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигининг оширилишини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг март ойи мактабгача таълим тизимида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” деб эълон қилинган эди.

Мана шу ойлик давомида мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар учун ўқув семинарлари ташкил этилди. Жумладан, 2 март куни ўтказилган ўқув семинари МТМларда фаолият кўрсатаётган ошпазлар ишларини ташкил этиш масаласига бағишланган бўлса, 16 март куни ўтказилган ўқув-семинарида ҳамширалар фаолияти юзасидан белгиланган қоидалар, илғор тажрибалар ҳақида маърузалар ўқилди.
30 март куни туман Мактабгача таълим бўлими биносида ўтказилган ўқув семинарининг асосий мавзуси МТМларда фаолият кўрсатаётган хўжалик ишлари мудирлари вазифалари ҳақида бўлди.

Ойлик давомида ўтказилган ўқув-семинарларида МТМлар ошпазлари, ҳамширалари ва хўжалик ишлари мудирлари болаларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича кенг тушунчаларга эга бўлдилар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶