Ватанга содиқ маҳалламиз йигитлари
Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида она Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо этиб қайтган ёшлар анчагина. Улар нафақат маҳалладошлари, балки айни кунда ўзлари меҳнат қилаётган жамоаларда ҳам обрў-эътиборли.
Яқинда, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Элмурод Қурбонов, Музаффар Одилбоев, Ражаббой Ўрозбоевларнинг оиласида бўлиб, уларнинг ҳарбий хизмат даврида олган таассуротлари билан танишдик.
- Ҳар бир йигит албатта Ватан олдидаги ўз фуқаролик бурчини бажариши керак, - дейди Ражаббой Ўрозбоев, - Ҳарбий хизмат йигитлар учун ҳар томонланма чиниқиш мактабидир.
- Мен ҳам ҳарбийликдаги ҳаётимни фахрланиб эслаб юраман, - дейди Музаффар Одилбоев. Чунки мен ҳарбий хизмат даврида жуда кўплаб дўстлар орттирдим, замонавий ҳарбий техникалар билан танишиб, улардан қандай мақсадларда файдаланишни ўргандим. Энг муҳими, туғилган ерга - Она Ватанга муҳаббатим янада ортди.
Рустамжон Чўтбоев эса айни кунларда бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сафида тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва тактик машғулотлар тест-синовларини топшириб, ҳарбий хизматга жўнаб кетишга тараддуд кўрмоқда.
Биз маҳалламиз йигитларини Ватан ҳимоячилари куни билан самамий табриклаймиз.
Зуҳра АҲМЕДОВА,
Ойбек номли маҳалла.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶