14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:57
Фан ва таълим 👁 242

Жасорат синфи – Ватанга садоқат мактаби

Жасорат синфи – Ватанга садоқат мактаби

Амударё тумани Хотира майдонида юртимиз келажаги, эртанги кунимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар учун муҳим ва эсда қоларли тадбир – 56-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган жасорат синфи ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида масъул раҳбарлар, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳудудий раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг ўқувчилар бирин-кетин ваъда бериш майдонига чақирилди.

Жасорат синфи ташкил этилишидан мақсад – ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, таълим олувчиларни “Темурбеклар мактаби” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги ҳарбий академик лицейлар ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун мақсадли тайёрлашдир. Бу синфда таҳсил олаётган ўқувчилар нафақат назарий билим, балки дастлабки ҳарбий тайёргарлик кўникмаларини ҳам эгаллаб борадилар. Шунингдек, уларнинг ижодий қобилиятлари, жисмоний тайёргарлиги ҳам ривожлантирилади.

Шу жиҳатдан қараганда, жасорат синфи ёшларнинг нафақат келгусида ҳарбий хизматга муносиб бўлиши, балки уларнинг мустаҳкам иродали, қатъиятли ва интизомли инсон бўлиб вояга етишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини ушбу муҳим воқеа билан самимий табрикладилар. Улар ёшлар зиммасига юкланаётган масъулиятни юксак қадрлаб, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи эканини таъкидладилар.

Шунингдек, тадбир давомида туман Спорт мактаби шуғулланувчилари ўз чиқишлари билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирдилар. Ёш спортчиларнинг куч-қувват, эпчиллик ва матонатни намойиш этган чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Қайд этиш жоизки, ушбу жасорат синфларига мактабларнинг 4-синфини муваффақиятли якунлаган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади. Ушбу синфлардаги ўқувчилар сони 26 нафардан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.

Бугун юртимизда ёш авлодни маънавий баркамоллик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жасорат синфларининг ташкил этилиши ҳам ана шу эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси бўлиб, эртанги кун эгалари бўлган ўғил-қизларимиз учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Зеро, Ватан тақдири, унинг келажаги ёшларнинг билимдонлиги, матонати ва садоқатига чамбарчас боғлиқдир. Туманимизда ўтказилган ушбу маросим эса навқирон авлод қалбида юртга меҳр, садоқат ва фидойилик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019