ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ
Тадбиркор Абдулла Ис-кандаров томонидан ўз маблағига қурилган икки қаватли кўркам бинода ёш шифокор Шодибек Дав-летов 10 ўринга мўлжал-ланган хусусий “Кардиомед” клиникаси фаолиятини йўл-га қўйди.
Клиника асосан юрак қон-томир, асаб, ички касал-ликларни даволашга ихти-сослашган. Беморларга замонавий ЭКГ, УТТ аппа-ратлари ёрдамида аниқ ташхис қўйилади ва са-марали даволаш муолажа-лари олиб борилади.
Икки нафар шифокор ва тўрт нафар ўрта тиббиёт ходимлари иш бошлаган клиникада беморлар касал-лик турига қараб зулук би-лан ҳам даволанади.
– Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш ния-тимиз бор. Яқин кунлар ичида кредит ҳисобига клиника лабораториясини ишга туширамиз ва бир қанча даволаш ускунала-рини сотиб оламиз. Бу фаолиятимиз самарали бўлишини таъминлайди, – дейди хусусий клиника бош шифокори Шодибек Дав-летов.
Халқимизнинг соғлиғини сақлаш йўлида эзгу ишга бел боғлаган “Кардиомед” клиникаси шифокорларига бошлаган ишларингиз ўнги-дан келсин, деб қоламиз.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶