Соғлом бола йили янгиликлари
Шўр ювиш қизғин
Қипчоқ овулидаги фермер хўжаликлари 2013 йилни барча соҳалар бўйича муваффақиятли якунладилар. Айни кунларда ҳосилдан бўшаган, сифатли шудгор қилинган далаларда шўр ювиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 1136 гектар ер бир марта сифатли суғорилган бўлса, 600 гектардан зиёд майдон иккинчи марта суғорилди.
Ижодкорлар учрашуви
Яқинда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фахрий журналист Саъдулла Хўжаниёзов ташаббуси билан туманимизда яшаб, ижод қилаётган шеърият ихлосмандларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ижодкорлар ўз ижодларидан намуналар ўқидилар, фикрлашдилар. Учрашув ҳаваскор-ижодкорларга кўтаринки кайфият улашди.
Билимлар беллашуви
7 январь куни туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари орасида фанлар олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Олимпиадада 76 та мактабдан, ҳудуд босқичида ғолибликни қўлга киритган 256 нафар ўқувчи қатнашди. 8-9 январь кунлари эса 5-8 синфлар ўртасида "Билимлар беллашуви" туман босқичи бўлиб ўтди. Унда олдинги босқичда ғолиб бўлган 511 нафар ўқувчи иштирок этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.
(Фото - fikr.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶