28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:53
Мақолалар 👁 1,081

Ортингизда бир чимдим меҳр қолсин

Ортингизда бир чимдим меҳр қолсин

Меҳр қаҳат бўлмасин, азизлар

Меҳр. Бор-йўғи тўртта ҳарфдан иборат бу сўзда не сеҳр борки, инсоният туғилганидан то сўнгги нафасигача шу мўъжизавий туйғу оғушига интилиб яшайди. Шунданми, момо-боболаримиз дуога қўл очганларида улуғ Тангри таолодан ўғил-қизларига ақл-фаросат, шафоатли ҳаёт, эл-юртига меҳр-оқибат ва бирдамлик сўрашни асло канда қилмайдилар. Момо-боболаримиз биладилар: меҳр илдиз отган оилада инсон, аввало ота-она, туғишганлик қадри ҳамиша баланд тутилади. Бундай оилалар ҳам, оила аъзолари ҳам эл-юртга файз бағишлаб яшайдилар. Халқига, Ватанига фидойилик қилувчилар ҳам ана ўшалардир. Оиладаги меҳр-оқибатдан ранг олиб, элга қўшилган, эл бўлган бу каби инсонларга нисбатан қалбимизда ҳавас уйғонади. Лекин...

Бор-йўғи бешта ҳарфдан иборат бу инкор сўз кўнглимизда аввало ҳадик уйғотади, сўнгра... Сўнгра ўз хулқ-атвори билан атрофидагиларга озор етказувчи, дилларга ранж-алам солиб, кўзларни бемаврид ёшлагувчи инсонларнинг меҳрдан йироқ дунёсига мўралаймиз-у, вужудимиз музлайди. Меҳрибон кўнгиллардан ранг олиб шодланган кўнглимиз хира тортади.

“Лекин шундайлар ҳам борки, ўз жигарбандидан меҳрини дариғ тутиб яшайди”, – дейишимиз билан кўз олдимизда меҳр қаҳат оила, меҳрдан мосуво одамлар, тунд чеҳралар гавдаланади. Шунда дилимиздан бир фикр кечади:

– Меҳр қаҳат бўлмасин, азизлар! Меҳрсизлик инсонларни бир-биридан узоқлаштиради, обрўсизлантиради ва ... эл-юрт назаридан қолдиради...

Ўгайлик деворини қулатган меҳр

Яқиндагина биз билан ҳам-нафас, тўлиб-тошиб яшаб юрган ажойиб онахонимиз бехос ётиб қолибдилар. Гап-у сўзи ўринли, ҳикматли, ниҳоятда фариштали онахоннинг маҳаллада ҳурмати биланд эди. Кўргани бордим. Ёшлигида ниҳоятда гўзал ва латофатли бўлган бу аёлни кексалигида ҳам гўзаллик тарк этмаган, юзи-кўзи нурли эди. Хасталик гўё адашиб унинг жисмини маҳв этган-у, бир куни тарк этадигандай:

– Худойимга ёқибман, шекилли, дард берди, шифосини ҳам беради, шукур. Онахоннинг ҳар бир лутфида шукрона, дардидан сўз очмадилар. Гарчи тўшакда бўлсаларда, мени шодон кутиб, самимий хайрлашдилар. Икки кундан сўнг эса онахон бандаликни бажо келтирдилар. Садрхонада “онам”лаб, “опам”лаб, “жигарим”лаб йиғлаганлар, онахоннинг тобутига бир бора елка тутмоққа ошиққанларнинг ҳисоби бўлмади.

Мен онахоннинг бутун ҳаётини яхши билардим: ота-онадан ёлғиз фарзанд бўлган бу аёл икки марта турмуш қурди, фарзанд кўрмаган, иккинчи турмушида онасидан айрилиб етим қолган беш нафар болага оналик меҳр-муҳаббатини берган, ўқитиш, уйли-жойли қилиш учун ўзини ўтга-чўққа урган, болалар отасидан ҳам айрилиб қолганида тақдирнинг бемаврид синовларига бардош бериб яшаган бағрикенг, кўнгли тоза, меҳр-оқибатда тенгсиз аёл эдилар. Каттаси 10 ёшда, кичиги 1 ёшда онадан, сўнг отадан айрилган гўдаклар аёлнинг меҳр ардоғида улғайишди. Уларнинг қалбига ўгайлик умуман ёт эди. Онахон тузган оилавий тартиб, оилавий тутум уларнинг қалбини меҳр нури ила зийнатлаган эди. Бу оилага дилларда ҳавас бисёр эди. Тарбияли, бир-бирига меҳрибон, солиҳ фарзандлар онахоннинг ортида бир сўлим мевазор боғ каби гуркираб қолдилар. Мисоли меҳр-муҳаббат бўстони каби!

Ҳаддан ортиқ меҳр – исрофдир

Маҳаллада обрў-эътиборли яна бир онахон вафот этдилар. Ўзбекчилик, жанозага бордим. Онахоннинг қизлари, туғишганлари саф тортиб ўтирган садрхонада аянчли ҳолат: келинлар бир тараф, онахоннинг қизлари бир тараф даҳанаки жанг устидан чиқдик. “Астағфуриллоҳ!” – деб ёқасини тутамлаган қанча-ю, уларни муросага келтирмоққа интилганлар қанча?!

– Онамнинг сирғасини нега ечиб оласан, не ҳаққинг бор! – Келинларни талайди қиз.

– Олтин ва кумуш узугиям йўқ, – қўшимча қилади яна бири.

Онахонинг келинлари лом-мим дейишмайди. Лекин тилли-жағли овсинлардан бири қизларни “гиж-гиж” лайди:

– Арчаси (сандиқ)да фалон-фалондай нарсалари ҳам бор эди-я, чиқмади...

Кекса момолардан бири ўртага тушди:

– Бибижон (исми ўзгартирилди) барча оғирликни ўз гарданига олиб, сизларга фақат меҳр беравериб, меҳр кўрмаган экан, бечора. Отадан меҳр кўрмади, эрта етим қолди, деб нуқул ўзи югуриб-елиб, сизларни талтайтириб юборган экан. Ортидан бундай можаролар чиқишини ҳам билган, бояқиш. Бибижоннинг сирғаси ҳам, узуклари ҳам менда, нима қиласизлар? Мениям талайсизларми ё онангизни охират манзилига тинчгина кузатасизларми?

Ҳамма жим бўлиб қолди. Жимликни оиланинг балоғатга етмаган 12 яшар кенжа ўғли бузди. У даҳлизда, маййит ётган эшик олдида уввос тортиб йиғларди:

– Мен онажонимни бир кўрай, менга онажонимни кўрсатинглар!

Бу ҳолатдан йиғлаган ҳам йиғлади, йиғламаган ҳам йиғлади. Ўзларидан тиниб-тинчиб кетган уч қиз ва икки ўғил маййит ётган эшикдан бош суқиб, онаизорининг дийдорини сўнгги бор кўришга шошилмади.

Маълум бўлишича, онахон ўлими олдидан кенжатой ўғли учун йиғиб қўйган жамики нарсаларига қўшиб сирға ва узукларини ҳам маҳалла имоми гувоҳлигида қўшни момога топширган эканлар ва “ўғлим уйланганида ишлатинглар” , – дея илтимос қилибдилар.

“Меҳрибон ва мушфиқ бу аёлнинг бу иши балки тўғри бўлгандир”, – деган ўй кечди дилимдан. Болаларига ҳаддан ташқари меҳр беравериб, пировардида “онамиз шундай қилиши керак”, – деб қабул қилган, фақат меҳр кўравериб, худбинлашиб кетган фарзандларига ишонмагани тўғридир? Агар фарзандлари дилида онасидан олган меҳрга озгина бўлса-да меҳр қайтариш ҳисси бўлганида садрхонада “онам”лаб йўқлаш ўрнига сирға билан узук талашмас эди.

Шу ерда Навоий ҳазратларининг: Меҳр кўп кўргуздим, аммо меҳрибоне топмадим” радифли машҳур ғазали ёдга тушди. Кўрганим, кузатганимдан ҳаётий хулоса шуки, биз фарзандларимизга ортиқча меҳр беравериб, меҳримизни исроф қилмайлик, меҳр бериш асносида улар қалбида яқинларига нисбатан меҳр туйғусини ҳам уйғотайлик, азизлар. Меҳр кўргузиб, меҳр кўрмоқ яхши тарбия ва тутум эканлигини унутмайлик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026