Армия сафида хизмат қилиш - ҳар бир йигит орзуси
Ҳарбий либос кийиб, ўз она Ватанини қўриқлашни орзу қилмаган, жанговар сафда жасоратлар кўрсатишни истамаган йигитнинг ўзи йўқ. Чунки мамлакатимиз тинчлик-осойишталигини кўз қорачиғидай асраб-авайлаш ҳар бир йигитнинг ҳарбий мажбурияти, бурчи.
Мен оилада ёлғиз ўғил бўлганим учун ота-онам муддатли ҳарбий хизматга эмас, муқобил ҳарбий хизматга боришимни маслаҳат беришди. Ниҳоят орзуим ушалиб, 2013 йилнинг 19 октябридан 19 ноябригача миллий Армиямиз сафида хизмат қилиб келдим. Шу қисқа бир ойлик ҳарбий ҳаёт менинг дунёқарашимни жуда кенгайтирди.
Энг аввало истиқлол йилларида шаклланган ва тараққий этган миллий армиямизнинг юксак салоҳиятини чуқурроқ англаб етдим. Шу азиз ватанимизнинг сарҳадларини кўз қорачиғидай асраб, тинчлик-осойишталигини таъминлаб келаётган ҳарбий соҳа ходимларига, армияга ҳурматим янада ортди, она юртим, яқинларим, дўст-биродарларимни қадрлашни ўргатди. Ҳар кунги эрталабки бадантарбия машқлари, ҳарбий тактик машғулотлар мени янада чиниқтирди. Мустаҳкам ҳарбий интизом иродамни чархлади.
Мен хизмат қилган гуруҳга командирлик қилган сержант Ҳаким Айтеков, кичик сержант Анвар Шодиевлардан олган сабоқларим бир умр ёдимда қолади.
Шунингдек, бирга хизмат қилган ҳарбий дўстларим манғитлик Алишер Янгибоев, нукуслик Хўжаниёз Отажоновлар билан бир ой муддатда бир оила фарзандларидай аҳил, қадрдон бўлиб қолдик. Улар билан ҳозир ҳам ҳол-аҳвол сўрашиб, бир-биримиздан хабардор бўлиб турамиз.
Мен ҳозир аввалги фаолиятимни давом эттириб, "Манғит матбааси” хусусий корхонасида ҳуқуқий маслаҳатчи ва компьютер мутахассиси бўлиб ишлаяпман. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни бу йил менинг ҳаётимда ўзгача мазмун-маъно касб этмоқда. Чунки мен Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адоэтдим, тинчлик-осойишталигимизга оз бўлса-да ҳиссамни қўшдим.
Хизмат даврининг ҳар бир сонияси масъулиятли ва шарафли аскарларимизни, ҳарбий соҳа ходимларини, ўзим хизмат қилган 4-гуруҳ командири, сержант Ҳаким Айтеков, командир ёрдамчиси Анвар Шодиевларни Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Маҳмуджон ЙЎЛДОШЕВ,
собиқ оддий аскар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶