“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман бўлинмаси масъуллари ташаббускор ёшлар билан учрашди
Жорий йилнинг 29 январь санасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман бўлинмаси томонидан жамғарма ҳисобидан молиялаштирилган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда давлат Дастури доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича туман ҳокими ўринбосари P.Салаев батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, туман прокурори катта ёрдамчиси Т.Менгилмуратов давлатимиз томонидан ёш тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, яратилаётган ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар, имтиёзли кредитлар олиш йўл-йўриқлари ҳамда солиқ тизимидаги янгиликлар хусусида ёшларга зарур тушунчалар берди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар ва бизнес ташаббус кўрсатиш истагида бўлган бир гуруҳ ёшлар “Мурожаатлар дафтари”га рўйхатга олиниб, келгусида ўз лойиҳаларини амалга оширишларида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан қўллаб-қувватлаш шартлари ва имкониятлари тушунтирилди.
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶