Жамият
👁 404
ҲАРБИЙ ҚИСМДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
25 январь куни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “К” ҳарбий қисмида “Миллий мафкура тарғиботида таълим ва тарбиянинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказилди.
Тадбирда Амударё тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси И.Искандаров кеча кун тартибидаги мавзу бўйича маъруза қилиб, кейинги вақтларда таълим ва тарбия йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда унинг миллий мафкура билан чамбарчас боғлиқлик жиҳатлари ҳақида кенг тушунчалар берди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.
Русланбек Хожамуратов, 9202 “К” ҳарбий қисм.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶