21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 04:21
Мақолалар 👁 737

Жуфт қушларнинг олтин айёми

Жуфт қушларнинг олтин айёми

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, устозимиз Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг бутун ҳаёти, агар таъбир жоиз бўлса, туманда маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, ёш авлодни келажакка ишонч руҳида тарбиялаш, халқни янги марралар сари руҳлантириш, ижтимоий-маданий ҳамда иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ўзининг дадил фикри, ўткир журналистик фаолияти билан боғлиқ вазифани сабр-тоқат ва қаноат ила адо этишдек фидойи меҳнат онларида кечди. 1967 йилда илк журналистлик фаолиятини “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газетасида оддий мухбирликдан бошлаган Саъдулла ака Хўжаниёзов, 40 йилдан зиёд ҳаётини газета таҳририяти билан боғлади ва туман матуботи соҳасида ўз ижод мактабини ярата олди.

Халқимизда “қанот жуфт бўлади”, деган ҳикмат бор. Отахон журналист умр йўлдоши, матбуот фидойиси Янгилжон опа Ҳамроева билан турмуш қурганларида нафақат унинг қанотлари жуфт бўлди, балки ҳаёт қувончлари ва ташвишларини биргаликда кўтарувчи кифтлари ҳам жуфт бўлди. Икки ижодкор жуфт қушлар каби парвоз қилдилар.

Оила деб аталмиш меҳр-муҳаббат салтанатини қурганларида, бу оила салтанатида ўзига хос муқаддас қадрият ва тутумлар асосида бири-биридан оқибатли фарзандларни тарбиялаб, вояга етказганларида ўзлари ҳаётда ҳамиша амал қилиб яшаган сабр-тоқат ва қаноатнинг ширин меваларини тердилар. Эл-юртга камарбаста тадбиркор фарзандлари Зафаржон, Шарофжон, Абдуллажон, кўплаб ёшларнинг устози Ҳулкарой ва Инобатхон, Иродахонлар, бири-биридан ўқимишли, шоиртабиат, интилувчан неваралари, қолаверса, эл-юрт эъзози билан бугун нуроний ёшга етган отахон журналист Саъдулла Хўжаниёзов ва матбуот фидойиси Янгилжон Ҳамроеваларнинг оила салтанати янада нурафшон, меҳр-оқибат гулшанига айланган.

Бу икки фидойи инсон турмуш қурганларига бугун 50 йил тўлди. 50 йил! Сабр-тоқат, қаноат ва меҳр-муҳаббатнинг олтин айёми. Ўзаро ҳурмат, эътибор, ўзбекона тутумларнинг қадри баланд тутилгани, умр деб аталмиш сер-заҳмат йўлнинг энг чароғон манзили бу! Бу манзилга етгунга қадар ҳаёт осмонида ҳамиша жуфтлашиб парвоз қилган қушлар каби олдинга, келажакка интилиб яшаган фидойи инсонлар – азиз ва муҳтарам устоз Саъдулла ака Хўжаниёзовни ва Янгилжон опа Ҳамроевани турмуш қурганларининг эъзоз ва эҳтиромга муносиб олтин айёми – 50 йиллиги билан чин дилдан тарбиклаймиз. Яна узоқ йиллар қўш қанот бўлиб парвоз қилмоқ, ижодий фаолият юритмоқ насиб этсин, деймиз!

“Минг бир фард”ни тузиб, халққа улашган,

Ҳақиқат йўлида толмаган сира.

Жуфт учган қушлардай аҳил, жуфтлашган,

Кўнгил ошёнлари гўзал, бокира.

“Ҳаёт ҳадялари” бошларида тож,

Фарзандлар меҳридан обод оила.

Бу умр тахтига энг муносиб бож –

Вафо-ю садоқат – олтин қоида.

Шунчалар меҳрибон бобо ва момо,

Хонадоннинг асл фаришталари.

Умрингиз кузагин кўрмангиз асло,

Оила қўрғонин бахт ришталари.

Устоз, Сизга ҳамроз Янгилжон момо,

Умрингиз тахтини ясатиб берган.

Бугун бўлсангиз-да нуроний бобо,

Ҳамон садоқатда эгилиб турган.

Меҳрингиз тафтидан баҳра олиб эл,

Яна даврон суринг Устоз, эллик йил!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026