Жамият
👁 521
Туманда Маъмурий ишлар суди томонидан ўтган йили 664 та сайёр суд ўтказилди
Маъмурий ишлар бўйича туман судида ўтган йили маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 1 минг 350 та иш кўрилди.
Йил охирига қадар 961 та иш бўйича 1 минг 125 шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди. Суд ҳукмига кўра 159 та иш бўйича 159 нафар шахсга махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 168 та иш бўйича 187 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазолари белгиланди. Шунингдек, 336 та иш бўйича 358 нафар шахсга, 44 та иш бўйича 44 нафар шахсга нисбатан тегишли қонунга кўра жазо чоралари қўлланилди.
Суд томонидан 531 шахсга нисбатан қўзғатилган 389 та иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда кўрсатилган тегишли моддалар асосида ҳаракатдан тугатилди.
Суд ишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида 664 маротаба сайёр суд мажлислари ўтказилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶