Фан ва таълим
👁 627
“Фарзандимга китоб олиб бераман”
14 январь куни 40-сонли умумтаълим мактабида “Фарзандимга китоб олиб бераман” деб номланган акция бўлиб ўтди.
Мактаб маъмурияти, ота-оналар, мактаб кутубхоначилари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда шу мактабда таълим олаётган ўқувчилар иштирок этди.
Китобга, мутолаага юксак эътибор самараси ўлароқ, бугун китобхон ёшлар сафи кенгайиб бормоқда.
- Мактаб – ўқувчиларнинг иккинчи уйи. Китоб ўқиш кўникмаси кўпроқ ана шу даргоҳда шаклланади, - дейди акция иштирокчиси, 7 а синф ўқувчиси Мадраҳимова Севинчнинг онаси. Шунингдек акция доирасида қизиқарли викторина ўйинлари, турли савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар қизиқарли бадиий китоблар билан тақдирланди.
Pаъно Нурметова,
40-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶