“English speaking students” клубининг байрам тадбири ўтказилди
Янги йилга бағишланган тантаналар юртимизни шодликка тўлдирди. Муассаса-ташкилот, жамоат жойларида йиллик бошланиши шодиёналар билан кутиб олинди.
Манғит иқтисодиёт коллежида ташкил этилган “English speaking students” клуби аъзолари томонидан ушбу байрамга бағишлаб ўтказилган “Happy new year” тадбири ҳам барчага байрам кайфиятини улашди. Тадбир байрам табриклари билан бошланиб, клуб аъзоларидан тузилган “Ideal” ва “The best” жамоаларининг беллашуви билан давом эттирилди. Беллашув давомида эртак қаҳрамонлари либосидаги ўқувчилар куй-қўшиқ ва рақслар ижро этиб тадбирга файз киритдилар. Даврага Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, барчага кўтаринки кайфият улашди. Улар иштирокида ўтказилган қизиқарли ўйинлар даврани янада завққа тўлдирди.
Тадбир сўнгида беллашув ғолиби бўлган “Ideal” жамоасига ва фаол иштирокчиларга совғалар топширилди. “English speaking students” клуби аъзолари томонидан ташкил этилган тадбир барчага завқ, кўтаринки кайфият улашди.
Сайёра Ибодуллаева, Манғит иқтисодиёт
коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶