25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:51
Жамият 👁 721

Амударё тумани Маданият маркази Ўзбекистонда “Энг намунали маданият маркази” деб топилди

Амударё тумани Маданият маркази Ўзбекистонда “Энг намунали маданият маркази” деб топилди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги санъат ва маданият вакилларини, ўз ижодий ишлари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Эҳтиром” мукофотини таъсис этган эди. Мукофот билан 5 та –  “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстарада, анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий санъат ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидения”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишларда тақдирлаш назарда тутилган.

Шу йилнинг 12 январида Тошкент шаҳрининг “Osiyo Grand” ресторанида “Эҳтиром – 2018” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланганлар орасида “Тасвирий санъат ва амалий санъат”  йўналишида республикамизда энг намунали деб эътироф этилган Амударё тумани маданият маркази ҳам бор.

Тадбирда туман Маданият бўлими бошлиғи Шуҳрат Юсупов ҳам қатнашиб, мукофотни қабул қилиб олди. Биз туман Маданият маркази жамоасини “Эҳтиром”да эътироф этилгани билан қутлаймиз ва келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Маълумот ўрнида: Айни кунда туман маданият марказида 3 та халқ ансамбли – “Учқун” ашула ва рақс ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли, “Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоалари халқимизга маданий хизмат кўрсатиб, миллий қадриятларимизни тиклаш ва тарғиб этиш, урф-одатларимизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга сингдириш, тарихий, илмий, маданий меросимизни юксалтиришга, санъатимизни равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур жамоаларнинг барчаси ўз бадиий кенгашига эга ва турли миллий байрамларимиз ва муҳим саналар муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларидаги махсус театрлаштирилган томошалар сценарийлари айнан шу кенгашлар томонидан маъқулланади. Мутахассислар Насиба Эшчонова, Музаффар Ибрагимов, Ойбек Бегимовлар яратаётган сценарийлар асосида тайёрланаётган томошалар халқимизга манзур бўлмоқда.

Туманимизда бугунги кунда 1 та туман Маданият маркази, 6 та ҳудудий Маданият марказлари, махсус кўзи ожизлар кутубхонаси, Манғит маданият ва истироҳат боғи аҳолига маданий хизмат кўрсатиб келмоқда. Улардаги 19 та бадиий-ҳаваскорлик тўгаракларида 150 нафардан зиёд йигит-қизлар санъат сирларини ўрганишмоқда. Соҳада бугунги кун талабига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар муносиб баҳолангани – ходимларни янги-янги ижодий изланишларга рағбатлантириши шубҳасиз.  

О.Ражабова. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026