16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:41
Жамият 👁 2,836

Ўрмонлар экология мусаффолигига хизмат қилади

Ўрмонлар экология мусаффолигига хизмат қилади

Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

50-моддаси.


Ҳозирги даврда жаҳон жамоатчилигини хавотирга солаётган глобал муаммолардан энг йириги - ер юзининг барча минтақаларида содир бўлаётган экология муаммоларидир. Бу энг аввало ривожланган мамлакатлардаги минг-минглаб саноат корхоналарининг қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги заҳарли чиқиндиларнинг миллиард тонналаб уюмлари, қурилиш, хўжалик, техникавий ва маиший чиқиндилар, бундан ташқари, транспорт воситалари моторларидан чиқаётган заҳарли газлар, турли минтақалардаги ўрмонлар ёнғинидан чиқаётган заҳарли тутунлар албатта, атмосфера ҳавосининг мусаффолигига жиддий путур етказиб, азон қатламининг юпқалашишига ва ҳатто баъзи ўринларда тешилиб, катта-катта туйнуклар ҳосил бўлишига, атмосфера экологияси ҳолати ва мувозанатининг бузилишига, тоза ҳавомизнинг булғанишига олиб келади. Атмосфера ва биосферамизда юзага келган бу оғир экологик муаммолар юки биз инсонлар зиммасидадир. Бунда, албатта, биз ўрмончилар зиммасида экологиямиз мусаффолиги учун курашиш вазифаси турганлигини бир дақиқа бўлса-да унутмаслигимиз керак. Чунки ўрмонларга атмосферани кислород билан бойитувчи асосий манба сифатида қараб, ўрмон хўжаликларини ривожлантириш бугунги кундаги долзарб вазифадир. Мамлакатимизда ўрмон хўжаликларини янада ривожлантириш, унинг ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси биохилма-хиллигини бойитиш, янги маданий ўрмонзорларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августда чиқарилган "Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 243-қарорига мувофиқ "Қипчоқ” давлат ўрмон хўжалигининг асосий ўрмон билан қопланган майдонларидан 3536,5 гектари давлат биосфера резервати тасарруфига ўтказилди ва ўрмонзорлар устидан давлат назорати кучайтирилиб, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси биохилма-хиллиги муҳофазаси яхшиланди. Биохилма-хилликни янада бойитиш бўйича янги истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ва бу лойиҳаларни амалга ошириш учун пухта замин ҳозирланмоқда. Шу жумладан қўшни Беруний туманидаги "Бадай тўқай” қўриқхонасидаги хонгул, яъни Бухоро буғуларининг меъёрдан ортиқ кўпайиб кетиши муносабати билан уларнинг бир қисмини биосфера резервати тасарруфидаги "Бекбой тўқай” тўқайзорларига ўтказиш лойиҳаси амалга оширилиш арафасида. Айни кунда биосфера резервати ҳисобидаги "Бекбой тўқай”да жуда кам, ноёб парранда қушига айланган қирғовулларнинг ва бошқа майда қушларнинг ҳамда тўнғиз, қуён, бўрсиқ, шоқол, ёввойи мушук, типратикон ва бошқа ёввойи ҳайвонларнинг кўпаяётганлиги бугунги кунда яққол сезилмоқда. Бу албатта мазкур тўқайзорларда ўсимликлар дунёсининг бойиётганидан, қушлар ва турли ёввойи ҳайвонларнинг кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан дарак беради. Келгусида биосфера резерватига тааллуқли бўлган тўқайзорларнинг авайлаб-асралиши ва ривожлантирилиши натижасида бу масканлардаги флора ва фауна олами янада бойийди.

Табиий ўрмонзорларни асраш, муҳофаза қилиш ва ривожлантириш баробарида маданий ўрмонзорларни барпо қилиш биз ўрмончилар зиммасидаги муҳим вазифадир. Жорий 2013 йил эрта кўкламда маданий ўрмонзорлар барпо қилиш учун 33 гектар майдон ҳозирланди. Шундан 30 гектари қумлоқ ҳудудларга тўғри келганлиги боис саксовул ниҳоллари экилди. Қолган 3 гектар ерга нектарбоп япон сафораси ва жийда кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Келгусида маданий ўрмонзорлар майдонини янада кенгайтириш ва мевали боғлар барпо қилиш истиқболдаги режаларимиздир.

Фарҳод Маткаримов,

"Қипчоқ” давлат ўрмон хўжалиги бош ўрмонбеги.
(Фото - http://eco.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026