Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ўтказилди
17- декабрь куни Дўрман қишлоқ хўжалик касб- ҳунар коллежида мамлакатимизда 2018- йилнинг 15- декабридан 2019- йилнинг 15- январигача “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ўтказилиб, унда мазкур коллеж ва 20- сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник И. Нодиров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва ҳозирги кунда ҳарбийлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маъруза қилди.
Шундан кейин туман ИИБ ходими А. Қурбониёзов, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Сапарбоевлар сўзга чиқдилар.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган ушбу тадбир видеоролик намойиши билан якунланди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶