14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:25
Мақолалар 👁 862

ДУРУНКИДА ДУРКУНЛИКЛАР АВЛОДЛАРИ ЯШАЙДИЛАР

ДУРУНКИДА  ДУРКУНЛИКЛАР АВЛОДЛАРИ ЯШАЙДИЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Манғит шаҳрининг шарқий томонида, Манғит арнанинг чап қирғоғи бўйлаб шаҳарга туташган қадимги Дурунки овули бор. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, бу ерда ҳам маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилиб, раис сайланган.

Туркий қабилаларнинг улкан бўғинларидан бўлган Манғит қабиласининг “кескич” уруғидан бўлган Дурунки овули фуқароларининг истак ва илтимослари инобатга олиниб, уларнинг қадимий аждодлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида ушбу маҳаллага ва унинг марказий кўчаларидан бирига 1993 йил 11 августда Манғит шаҳар Кенгаши ижроия қўмитасининг 161-3-сонли қарорига мувофиқ Дурунки номи берилган. Шундан кейин “Амударё ҳақиқати” газетасида жамоатчи мухбир бўлган Х.Ёқубжоновнинг (Аллоҳ раҳмат қилсин) бу номга нисбатан танқидий кўз қараши ҳам эълон қилинди. Аммо қадимий Дурунки номи ҳамон сақланиб келмоқда.

Чунки Дурунки номининг келиб чиқиши ва маъноси масаласида тарихий манбаларда ва ўзбек тилининг изоҳли луғатларида айнан биз излаган бирон-бир яхлит маъно англатувчи сўзни топа олмадик. Айрим манбаларда, масалан Ўзбек совет энциклопедияси (ред, Тошкент-1988, “Ўзбекча-русча луғат” 50.000 сўз)нинг 128-саҳифасида Дуркун- рослый, крупный, дебелый, бола – крупный ребёнок – деб изоҳланган. Шунингдек, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (икки томлик, 60 000 сўз. Москва, “Рус тили”- 1981 й) қўлланмасининг 240-саҳифасида Дуркун – бўлиқ, тўла, гавдали, деб изоҳланади.

Тарихчи ва тилшунос олимлар ҳамда шу ҳудудда яшаб ўтган, ҳозир ҳам яшаётган қарияларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари ҳамда айрим тарихий манбаларга кўра, ҳозирги Дурунки маҳалласи ҳудудига кўчманчи Манғит қабиласининг “кескич” уруғи оилалари XVIII асрнинг ўрталарида Хоразм хони Анушахон даврларида (Абул Ғозийхон ўғли) Дашти Қипчоқ тарафдан, ғарбий-шимолдан кўчиб келганлар ва чорвачилик ҳамда деҳқончиликка мос, унумдор бу ерларда ўтроқлашиб қолган, деган фикрлар ҳам мавжуд.

Дурунки атамаси асрлар оша дастлаб дуркун сўзининг ўзагидан келиб чиқиб, дуркунликлар, кейинчалик вақтнинг ўтиши билан юз йиллар ичида аста-секин “Дурунки” сўзига айланиб қолган бўлса керак, деган фараз юзага келмоқда.

Дурункиликлар азалдан ўзларининг тўғрисўзлиги ва мардлиги, аҳиллиги, турмушнинг барча жабҳаларида илғорлиги ва ташаббускорлиги, деҳқончилик, боғдорчилик ва полизчилик соҳаларидаги ишбилармонлиги, тадбиркорлиги билан эл назарига тушиб келганлар. Улар ҳаётнинг барча соҳаларида тажриба ва илм орттириб, ўз даврида довруғи элларга таралган. Карим раис Олланазаров, Хўжамурод гаранг Гулмонов, Собир Шомуродов, Мадат эшон Ўтамуродов, Жумамурод ферма Оллоҳберганов, Эшим харрат Матқурбонов, Худойберган ошпаз Ҳасанов, Қўчқор ширапаз, Қозоқбой ширапаз Матёқубов, Мавлон хонқали Пирниёзов, Худойберган Дўсонов, Жумамурод милиция Олланазаров, Раҳимбой гаранг Хўжамуродов, Раҳимбой Ҳасан Худойберганов ва Шериммат уста Адҳамовларнинг номларини ҳанузгача эл ардоқлаб тилга олишади. Бу инсонлар колхозлар тузилиши даврларидан кейин 1935-40-йилларда туманимиз ҳудудига энг ҳосилдор олма, анор, узум, анжир, шафтоли ниҳолларини келтириб, кўркам боғлар яратган ва картошка, помидор, карам, бодринг, корейс карами (чимчи), турли хил ошкўкларни, полиз экинларини маҳаллийлаштирган ва элимиз дастурхонининг янада тўкин-сочин бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар. 1960 йилларга келиб иссиқхона шароитида экин экишни ҳаётга татбиқ қилган инсонлар ҳам айнан юқорида тилга олган инсонларнинг фарзандлари бўладилар.

Ҳозирги кунда Дурунки маҳалласи ҳудудида 658 та оила мавжуд бўлиб, жами 3122 нафардан зиёд фуқаролар яшайдилар. Маҳалла ҳудудида 56-сонли умумтаълим мактаби, 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ва “Амударё тутунув” АЖга қарашли 52-сонли кундалик эҳтиёж моллари дўкони ва туман Ветеринария бўлими, 2 та автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва “Динора” хусусий кафеси мавжуд. Дурунки маҳалласи шимоли-ғарбий томонидан Бой овул маҳалласи билан, ғарбий томонидан Бешгужум ва Чордара маҳаллалари билан, жануб томонидан эса Туркманистон Республикасининг 842 метрлик давлат чегаралари билан қўшни жойлашган. Шарқий томонидан эса “Ўрта қалъа” овули билан чегарадош.

Маҳалла – жамоа бўлиб яшашнинг тарихий шаклланган, замонавийлашган атамаси. Маънавий қадриятларимизнинг узоқ тарихий илдизига эътибор берадиган бўлсак, аждодларимиз бундан минг йиллар аввал ҳам қабила, уруғ, оила, овул, кент, работларга бирлашиб, аҳилликда яшаб ўтганлар, орзу-умидлари, тараққиёт учун хизмат қилишга йўналтирилган эзгу иш ва режаларини ўзаро маслаҳатлашиб, кенгашиб ҳал этиб келганлар. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, маҳалла тушунчаси бизнинг маънавий қадриятларимизнинг умумий қиёфасидир. Чунки айнан шу қиёфада халқимизнинг анъаналари, урф-одатлари, маданий-маърифий интилишлари ўз аксини топган.

Мен Дурунки маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро сифатида ўзим истиқомат қилаётган бу маконнинг ҳар бир қарич ерини жуда яхши биламан. Албатта, Ватанимиз ичра кичик Ватан ҳисобланмиш маҳалламизни ҳар жиҳатдан обод, кўркам, одамларининг эса аҳилликда бахтиёр яшашларини истайман. Бу борада маҳалла фаолларининг, айниқса, кекса фахрийларимизнинг ўрни муҳим. Биз оталар буни ҳар лаҳзада ҳис этиб турамиз.

Муқаддас ҳадисларда зикр этилишича: “Ҳар жиҳатдан кўнгли кенг, муҳтожларга елкадош, мискинлар қалбига чироқ ёқувчи, ўзини минбаъд жамоадан айро қўймаган сахий қалб одам – оқил, иймони бут инсонлар сирасига киради”.

Неча юз йиллардан бери ўзларининг маънан бой илдизига таяниб, ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкам тутиб, ақл-идрокда, тадбиркорликда, оилавий ҳаётда дуркун (тўлиқ ва бўлиқ, яхши ривож топган Қ.Ж) яшашга интилаётган дурункиликлар ҳар бир соҳада пешқадам. Илмий-назарий фикрда ҳам, диний-ахлоқий масалаларда ҳам ҳақиқий ва мустаҳкам билимлари билан собитдирлар. Шу боис, дурункиликларнинг оилаларидан маърифатли ва маънавиятли инсонлар етишиб чиққанлар. Валлоҳу аълам биссавоб.

Қодирберган ҳожи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019