13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Сиёсат 👁 3,031

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ: у албатта ўрганилиши керак

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ: у албатта ўрганилиши керак

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

35-моддасидан.


Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, ариза муаллифларига ўз вақтида жавобларни бериш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

2013 йилнинг 9 ойида туман ҳокимлигига фуқаролардан 95 та шикоят мазмунидаги, 316 та шикоят мазмунига эга бўлмаган ёзма мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар Қонун талаблари асосида рўйхатдан ўтказилиб, ижрочиларга ўз вақтида етказилди ва белгиланган муддатларда қараб чиқилиб, аризагўйларга тегишли жавоблар берилди.

Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 145 нафар фуқаролар уй-жой қуришга ер олиш, банк, кредит, нафақа олиш, моддий ёрдам тайинлаш, оила ва бошқа масалаларда қабул қилинди.

Жорий йилда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашиш аҳволи тегишли органлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари иштирокидаги йиғилишларда уч маротаба муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилда туман Давлат солиқ инспекцияси, «Шимолгазтаъминот» унитар корхонаси туман филиали, «Манғит почта» корхонасида ижро интизоми ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, таҳлилий маълумотлар тайёрланди.

Ҳокимликда келиб тушган мурожаатларнинг ҳар ойлик, чораклик таҳлиллари олиб борилди, таҳлиллар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги томонидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни жойларнинг ўзида бартараф қилиш ишлари етарлича ташкил этилганлиги, тушунтириш ишлари вақтида олиб борилганлиги натижасида "Ўрта қалъа”, Бобур, Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинлари, "Олмазор”, "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида яшовчи фуқаролардан шикоят аризалар сонининг камайишига эришилди.

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йил 16 мартда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қилган маърузасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи танқид этилганлиги бежиз эмас.

«..Ҳар қайси мурожаатнинг ортида тирик жон турибди, уларда кимнингдир арз-доди, керак бўлса, дарди, айрим амалдорлар томонидан йўл қўйилган адолатсизлик турганини ҳеч қачон унутмаслик лозим. Бу масалалар бўйича биз қанча лоқайд ва бетараф бўлиб юрсак, одамларнинг норозилиги шунча кўпаяди. Такрор айтаман, юзага келган бирон-бир муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади, деган кайфият билан юриш жуда катта хато бўлади. Агарки ҳар қайси раҳбар, етакчи ўзи дуч келган муаммони бугун ечмаса, эртага кеч бўлади. Раҳбарнинг асосий бурчи ва вазифаси ҳам айнан шундан иборат.

Яна бир масала шуки, бундай мурожаатларни кўриб чиқаётганда, аризаларни жойларга бориб текшираётганда, биринчи навбатда кимга суяниш керак? Авваломбор, жамоатчиликка, маҳалла фаолларига. Шунинг учун ҳам бундай мурожаатларни жойларда қанча кўп очиқ, ошкора муҳокама қиладиган бўлсак, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрадиган бўлсак, ариза ва шикоятларнинг сони шунча камаяди. Қайси бир шикоятда ҳақиқат, қайси бирида эса шахсий адоват борлиги айнан шундай муҳокамалар пайтида аён бўлади».

Мурожаатларни адолатли, холисона, ўз муддатларида ва қонуний ечиш ҳар бир масъул ходимнинг асосий вазифасидир. Бу борада туманимиздаги ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимларнинг жойларда фуқаролар билан учрашувларини янада кўпроқ ташкил этишларига, улар томонидан айнан қайси масалаларда муаммолар ҳосил бўлаётганлигини чуқур ўрганишларига, ушбу муаммоларни жойнинг ўзида ҳал этиш чораларини кўришларига, ҳал этилишида қийинчиликлар бўлаётган масалалар юзасидан туман ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб боришларига эришмоғимиз зарур.

Агарда шу каби ишларни биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб амалга ошира олсак, мурожаатлар сонини камайтириш, фуқароларнинг мурожаатларидаги муаммоларни ўз вақтида ечиш ишларини янада самаралироқ йўлга қўя оламиз.


А.Хўжамуродов,

туман ҳокимлиги девонхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026