Ёшлар коррупция оқибатларидан огоҳ этилди


Шу йилнинг 21 ноябрида Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан “Ёшлар – коррупцияга қарши” деб номланган маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ЎзМТДП туман кенгаши бўлими бош маслаҳатчиси Шамшид Бекимбетов, туман ИИБ вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Жаҳонгир Йўлдошевлар кун тартибидаги мавзу юзасидан маъруза қилдилар. Жумладан, жамиятнинг ривожланишига салбий таъсирини ўтказадиган коррупциянинг ҳуқуқий оқибатлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора- тадбирлар, бу борада қабул қилинган қонуний ҳужжатлар билан ёшларни таништириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўз юритишди.
Шунингдек, ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини шакллантириш, уларда Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳини тарбиялаш мақсадида савол- жавоблар ҳам ташкил этилди. Ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.
“Ёшлар – коррупцияга қарши” деб номланган маънавий – маърифий тадбир барча иштирокчиларнинг мавзу доир билимларини бойитгани билан аҳамиятли бўлди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶