Жамият
👁 859
АМУДАРЁДА 50 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРЛИК КРЕДИТ ҲИСОБИГА ШИША ИДИШЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА
Бундай эзгу ишни “Аму - Шоҳжаҳон” масъулияти чекланган жамияти раиси Жаҳонгир Ражабов амалга оширмоқда.
Айни кунда 95 сотихлик ҳудуддаги цехда қурилиш ишлари ва олиб келинган шиша идишлар ишлаб чиқариш технологияларини ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти. Хомашё асосан Эрон давлатидан олиб келинади ва маълум миқдорда ўзимизнинг табиий ҳудудимиздаги қумлардан фойдаланилади.
-Цехимиз дастлаб фақат шиша идишлар ишлаб чиқаришга мослашган бўлса-да, кейинчалик фаолият турини кенгайтириш ниятимиз бор. Насиб қилса, бир-бир ярим ойларга технологияларимизни ўрнатишни тамомлаб, иш бошлаймиз, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаймиз, -дейди “Аму - Шоҳжаҳон” масъулияти чекланган жамияти раиси Жаҳонгир Ражабов.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶