Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги олдидан
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
40-моддаси.
Шукроналар айтаман
Мустақил давлатимизда шахснинг ҳар жиҳатдан етук ва соғлом ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Минг бора шукурлар айтамиз: ҳар биримиз ижтимоий томондан давлат муҳофазасидамиз. Қандай ишга қўл урмайлик, барча эзгу ишларимиз учун мустаҳкам конуний асослар мавжуд. Барча ҳақ-ҳуқуқларимиз Конституциямиз билан кафолатланган.
Яқинда қаттиқ шамоллаб қолдим. Боз устига оиламиздаги бемаврид йўқотиш – умр йўлдошимнинг вафоти мени карахт ҳолатга солиб қўйди. Фарзандларим мени туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги хўжалик ҳисобидаги реабилитация марказига олиб боришди. Бу ерда мени олий тоифали шифокор Гулнора Гулманова очиқ чеҳра билан кутиб олди. Тўғриси, ҳали даволанишга ётмасданоқ бу ердаги мижоз-беморлар учун яратилган шарт-шароитдан кўнглим яйраб кетди, енгил тортдим.
Ўзбекистондаги нуфузли дам олиш масканларидан қолишмайдиган шароитлар: тренажёр зали, дам олиш хонаси, иссиқ-совуқ сув билан барча хоналар бирдай таъминлангани, ҳар бир хонада телевизор, шахмат-шашка, дилга ҳузур бағишловчи табиий гуллар – ҳамма-ҳаммаси кутилгандан зиёда. Оёқлар остига тўшалган чўғдай гиламларда юриш, юмшоқ ўринларда ётиш нақадар ҳузурли!
Ишонсангиз, 5 кун ичида менда касалликдан асар ҳам қолмади. Энг муҳими, камида бир миллион сўм пул тўлаб, нуфузли сиҳатгоҳда олишим мумкин бўлган муолажани мен она шаҳримда, ТТБнинг хўжа-лик ҳисобидаги реабилитация мар-казида олдим. Тағин жуда арзон, энг қувонарлиси, болаларим ҳар куни хабар олиб туришди.
Беихтиёр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасини эсладим: "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”.
- Ана шундай қонун асослари билан халқимизнинг саломатлигини муҳофаза қилаётган, малакали тиббий хизмат шароитларини яратиб қўйган давлатимиздан айланай, - дейман шукроналар билан.
Гулора ҳожи Полвонова,
Манғит шаҳри, "Дўстлик” маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶