14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:26
Мақолалар 👁 798

ЗУЛМ ҚИЛИШ ЗОТИ АҚЛИЯТГА ИСНОДДИР

ЗУЛМ ҚИЛИШ  ЗОТИ АҚЛИЯТГА ИСНОДДИР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Зулм деб ҳаётда бирон бир кимсанинг қасддан ёки билмасдан бошқа бировларга, турли махлуқотларга қилган жабр ва адолатсизлик ҳаракатига айтилади. Зулмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида янги ҳуқуқий қонун-қоидалар яратилиб, изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Аллоҳ бандаларига хитобан: “Мен ўзимга зулмни ҳаром этдим, бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар”, – деб буюрган. Зулм дейилганда бировни сўкиш, уриш, ўлдириш ёки азоблаш кабиларни тушунамиз. Аммо бизлар ҳаётда зулмнинг сон-саноқсиз турлари мавжудлигини, ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Масалан, Сиз ота ва қайнота сифатида оилангиз аъзоларига кундалик ҳаётда қандай зулмлар қилаётганлигингизни ўзингиз биласизми? Бу борада шахсан ўзингиз дўппини ерга қўйиб, бир фикрлаб кўрганмисиз? Айбли ва айбсиз бола-чақаларингизга қўпол муомалалар қилмасдан, уларнинг ҳар бирига ўзига яраша меҳнат тақсимлаб бера олаётирсизми ёки ўринсиз уришавериб, ўринсиз ишлар буюравериб, оилангизда ўзаро норозилик муҳити юзага келаётгани йўқми? Болалар, келинлар ва неваралар олдида аёлингизни камситиб, жеркиб, сабабсиз зулм қилмаяпсизми?

Мабодо, оилада ўзаро оғзибирчиликка путур етиб, ўғлингизнинг оиласини сақлаб қолишнинг ҳеч иложини топа олмасангиз, уларнинг ёш болалари бўлса, ота-она бўлганлигингиз сабабли Сиз айбдор ҳисобланишингизни ҳис қила оласизми? Чунки ёш, норасида болаларни тирик етим қилиш ва уларнинг кўнгилларини оғритиш, уларга зулм қилиш ҳисобланиб, шариатимизда катта гуноҳлар тийрасига киради.

Бу борада фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандий айтадилар: “Гуноҳларнинг зулмданда каттароғи йўқдир. Чунки гуноҳ Аллоҳ билан банданинг орасида бўлади, Аллоҳ таоло карим зот, кечириб юбориши мумкин. Агар гуноҳ сен билан бошқалар орасида бўлса, хусуматчиларингни рози қилишдан бошқа иложинг ҳам йўқ. Золим қилган зулми учун тавба қилсин, зулм берган кишисидан кечирим сўрасин, агар қодир бўлмаса, унинг учун истиғфор айтсин ва дуо қилсин. Мана шундай холисона амаллар билан ҳам гуноҳларимизнинг афв қилинишидан умидвор бўлишимиз мумкин”.

Али ибн Абу Толиб (р.а) айтганлар: “Ҳаммага яхшилик қилдим, Ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмадим. Чунки Аллоҳ таоло: “Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир, ким ёмон амал қилса, ўз зиёнига қилур”, (“Фуссилот” сураси, 40-оят) деб айтган”.

Саҳобийлардан Анас (р.а.) ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз (с.а.в) бир куни бир кишига уч нарсани насиҳат қилиб айтдилар: “Ўлимни эслашни кўпайтир, шунда бошқа нарса билан машғул бўлишни тарк қиласан, шукрни маҳкам тут, у неъматни зиёда қилади, дуони ҳам маҳкам тут, чунки дуоинг қачон мустажоб бўлади, билмайсан. Уч нарсадан сени қайтараман: Аҳдни бузма, унинг бузилишига ҳам ёрдам берма, зулмдан сақлан. Ким бировга зулм қилса, Аллоҳ таоло зулм кўрган кишига ёрдам беради. Макрдан сақлан. Чунки макр ёмонлик келтиради”.

Исломият тарихида Ироқ мамлакатининг ҳукмдори бўлган Ҳужжож ибн Юсуф ас-Сакафий исмли бир зот ўтган. У киши эллик тўрт йил умр кўрган. Тарихий манбаларда бу одам ўзининг ниҳоятда золимлиги сабабли “Ҳужжожи золим” номи билан эл-улусга танилган. Тарихий манбаларга кўра Ҳужжожи золим подшоҳлиги даврида Бағдодда 120 минг бегуноҳ одамларни ўлимга ҳукм қилган ва неча юз минглаб аёлларни эса зиндонбанд қилдирган эканлар.

Ушбу одамнинг ҳукмронлиги даврида бир куни дуоси ижобат бўлиши билан эл назарига тушиб, танилган машҳур Хизрнафас бир шайх Бағдодга келганмиш, деган гап Ҳужжожнинг қулоғига етади. Ҳукмдор уни тезда саройга олиб келишларини буюради ва ўзини дуо қилишини сўрайди. Сўфи Оллоҳёрнинг “Саботул ожизин” номли назмий асарида баён қилинишича:

Дуога қўл кўтарди ул неку ҳол,

Деди: ё Раб, бу золим жонини ол.

Табиийки, Ҳужжожи золим: “Эй дарвеш, бу қандай дуо бўлдики, менга ундан бирон хайр ва манфаат бўлса?” деб ғазабланди. Дарвеш эса: “Бу сенга ва барча мўъминларга хайрли дуодир. Чунки сен ўлсанг, гуноҳларингнинг кўпайиб боришига чек қўйилиб, зулмингдан эса азият чекаётган мусулмонлар қутулишади. Мендан даставвал ўзинг ҳар иккала томонга ҳам хайрли дуо қилишимни сўраган эдинг, мана, мен билган энг хайрли дуони сенга қилдим”, дедилар шайх.

Аслида шариатда бировга “бад дуо” қилиш таъқиқланган.

Юқоридаги дарвешнинг дуоси бу бад дуо эмас. Чунки унда ҳақиқат, фалсафий мушоҳада ва исломий одиллик бор, шу боисдан ҳам у ҳақ дуо ҳисобланади. (Қ.Ж).

Токи, киши ўзгаларга зулм қилмаса, даврон кишига ортиқча зулм қилмас. Киши зулми билан халқни забун қила олмағай, зулм унинг ўзини оғир аҳволларга солиб қўйғай. Золим одамнинг йўқ бўлишини мазлумлар исташсалар, уларнинг фарёдлари золимнинг барча ниятларини йўққа чиқаргувчидир. Хотинингизни, фарзандингизни, айниқса, келинларингизни бўлар-бўлмасга ранжитавериш, аввало, сизни хаста қилади ва ўзингизни ҳам золим ва зулмкорга айлантириб қўйиши табиий бир ҳолдир. Сизнинг тилингиз ва қўлингиздан азият чекканлар ва чекаётганлар эса мазлумлардир. Мазлумларнинг ноласи эса кўкларга учганида, уларни эшитгувчи ва тинглагувчи, ҳимоя қилгувчиси, Роббиси бор.

Аслида мазлумларнинг ҳақиқий ноласи Тингловчига етиб боргач, сиз ҳимоясиз қоласиз...

Табиийки, одамлар ҳаётда бир-бирларидан ибрат олиб яшайдилар. Мабодо, мамлакатнинг подшоҳи адолатпарвар бўлса, ундан пастки бўғиндаги раҳбарлар ҳам шу йўлни тутишга мажбур бўлишади. Ишхонадаги раҳбарлар ва ўқув муассасасидаги ректорлар, устозлар порахўр ва таъмагир бўлсалар, бу ўз навбатида замонамиз ёшларига салбийликни юқтиради. Қуш уясида кўрганини қилади.

Қадимда Нўширавони одил деган бир подшоҳ ўтган. У ўзининг одиллиги билан ўз даврида эл орасида яхши ном олиб, то бизларнинг замонамизда ҳам унинг номи тиллардан тилларга ўтиб келмоқда. Ана шу Нўширавони одил бир куни ўз яқинлари билан овга – шикорга чиқибди ва тушликка ов гўштидан кабоб қилмоқчи бўлсалар, туз эсдан чиқиб қолганмиш. Подшоҳ мулозимларига зудлик билан яқин қишлоққа бориб туз келтиришни, аммо тузнинг ҳақини тўлаб, эгасини рози қилиб келишни топширибди. Ёнидаги аёнлари эса подшоҳнинг бу ҳаракатидан ажабланиб: “ўзи шу ернинг подшоҳи бўлатуриб, бир солим тузни текинга олиб келаверса, нима қиларди”, дея ажабланишибди. Аммо одил подшоҳ ўз қонунларига даставвал ўзи қаттиқ риоя қилган ва ҳурмат билан қараган. Шу боисдан ҳам унинг одиллиги тарихда, эл қалбида ҳанузгача абадий муҳрланиб қолган.

Зулм ва ҳақсизлик аслида қадим замонларда бизнинг давримизга нисбатан жуда камроқ учрайдиган ижтимоий ҳодисалардан бўлган. Боиси, қадимда бобо ва момоларимиз ўз давридаги қонунларга ўта қаттиқ риоя қилишган ва уларда Аллоҳдан қўрқиш ҳислари, иймон ва эътиқод беҳисоб зиёда бўлган. Шу туфайли оилаларда ўзаро зулм, ажралиш ва турли нохуш воқеалар кам бўлган.

Ҳозирда муҳтарам Президентимизнинг шахсий ташаббуслари ва қўллаб- қувватлашлари билан мамлакатимизда зулмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши ошкора курашиш қатъий амалга оширилмоқда. Бу, албатта, ўз навбатида эл-юрт осойишталиги ва фаровонлиги йўлида олиб борилаётган эзгу ишларда намоёндир. Ва биз бундан беҳад хушнуд бўлсак арзийди.

Валлоҳи аълам бис савоб!

Қодирберган ҳожи ЖУМАМУРОДОВ,

тарихчи ва исломшунос, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019