Жамият
👁 527
Амударёда 4 та секторлар штаби аъзолари хонадонма-хонадон юриб, муаммоларни ўрганмоқда
Бугун 22 октябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган секторлар ишини жонлантириш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ишчи гуруҳлар тузилиб, хонадонма-хонадон юриш, ҳар бир оиланинг ҳолидан хабар олиш, аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни туманнинг ўзида бартараф қилиш, агар туман миқёсида ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, Pеспублика даражасида кўриб чиқиш учун рўйхатга киритиш бўйича сектор раҳбарларига топшириқлар берилди.
Эндиликда ҳафта давомида сектор аъзолари ҳудудларда бўлиб, овул ва маҳаллаларга, хонадонларга ташриф буюради ва аҳоли билан мулоқот ўтказади.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶