12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:19
Иқтисодиёт 👁 3,378

Саноат салоҳияти ривожланади

Саноат салоҳияти ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.

Туманда жориййил 9 ойида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 37,2 млрд сўмни ташкил қилиб, солиштирма нархларда ўтган йилга нисбатан 114 фоизни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 7,9 млрд сўмни ташкил қилиб, 142,5 фоизни, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти116 млрд сўмни ташкил қилиб 109,8фоизни, пудрат ишлари 43,6 млрд сўмни ташкил қилиб, 149,1 фоизни, чакана савдо айланмаси 83,5 млрд сўмни ташкил қилиб 124,6фоизни, пуллик хизмат кўрсатиш 27,1млрд сўмни ташкил қилиб 115,3 фоизни ташкил қилиб, туман иқтисодиёт тармоқлари соҳаларида ўсим суръатларига эришилди.

Ижтимоий соҳада ҳам олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 9 ойида 37,3 минг кв.метр уй-жойлар, 5,3 км узунликдаги газ тармоқлари, 39 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев томонидан 2013 йил 31 январь куни "Қорақалпоғистон Республикасини 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ва 2013 йилда комплекс ривожлантириш чора тадбирлари”га бағишлаб ўтказган селектор йиғилиши топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида "2013-2015 йилларда туманни комплекс ривожлантириш дастури” ни ишлаб чиқилди.

Туманни комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда 5 та йўналишда ишлар олиб борилди.

Биринчидан. Туманда саноат салоҳиятини 2013-2015 йилларда ривожлантириш инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бу дастурга жами қиймати 32,7 млн АҚШ доллари эквивалентидаги 27 та лойиҳалар киритилиб, уларда 478 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгилаб олинди.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами 24та лойиҳа амалга оширилиб, 300 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Иккинчидан Мавжуд саноат корхоналарини тўлиқ қувватда ишлатиш, бўш турган бино ва иншоотларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда тижорат банклар балансидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш тадбирлари асосида туманида кам қувватли, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий қўллаб қувватлаш дастурига 2 та корхона киритилиб, уларга жами 28,7 млрд сўм инвестиция киритилиши ва 104 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 1 та лойиҳа (Жумуртау МЧЖ да шағал ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси) ишга туширилиб, унга 100,0 млн сўм инвестиция киритилди ва янгидан 4 та ишчи ўрни яратилди.

"Амударё текстил” хорижий корхонасида ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 28,6 млрд сўм миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган бўлса, амалда 43,8 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, ҳозирги кунда қурилиши ишлари давом қилдирилмоқда. Бу лойиҳа якунига етказилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.

Учинчи йўналиш Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришга эътибор қартилиб, туманда "2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш” Дастури ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий йил учун белгиланган хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш параметрларида жами 69 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиш, хизматлар ҳажмини 99,6млрд сўмга ўсим суръатини 116,3фоизга етказиш назарда тутилган.

Бу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида шу кунга қадар жами 64 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиниб, уларга жами 3 млрд 810 млн сўм маблағ жалб қилиниб, шундан 993,0 млн сўм тижорат банк кредитлари, 2 млрд 817 млн сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилди.

Тўртинчидан Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, яъни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, мазкур дастурга жами қиймати 5,1млрд сўмлик 81 та лойиҳалар киритилган бўлиб, шундан 3,9 млрд сўмини банк кредитлари ташкил қилади ва мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 161 та янги иш ўринлари яратилиб, туман аҳолиси сифатли гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум, асал ҳамда балиқ маҳсулотлари билан таъминланади.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш борасида олиб борилган ишларимиз натижасида жами 4,2 млрд сўмлик маблағлар жалб қилиниб 67 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилди ва уларда 130 та янги иш ўрни яратилди.

Бу соҳада олиб борилаётган ишларимиз натижасида йил якунига қадар туманимиздаги "Қорақалпоқ маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамиятида гўшт етиштириш йўналишида 28 минг бош парранда боқилиши ва паррандачилик хўжаликларига омухта-ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бугунги кунда бу корхонада қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб, омухта-ем ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу юқорида кўрсатилган дастурларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги ПҚ-1920-сонли "Обод турмуш йили Давлат дастури” асосида ишлаб чиқилган туман дастурида ўз аксини топиб, ижросини топмоқда.

"Обод турмуш йили” Амударё туман дастури бандлари ижросини таъминлаш учун жорий йилнинг 11 ойи давомида жами 96млрд 435,8 млн сўм ҳамда 2,7 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

Сарфланган маблағларнинг 23 млрд 284,2млн сўми ҳамда 2,7 минг АҚШ долларини бюджет маблағлари, 45 млрд 105млн сўмини бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари ҳамда 28 млрд 46,6млн сўмини тижорат банклар кредит маблағлари ташкил қилади.

Ушбу дастурлар ижроси натижасида туманимизнинг "2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил қилиш” дастури ҳам ўз ижросини топмоқда. Бандлик дастури ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида режадаги 4871 та ўрнига 4969 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 102,0 фоизга бажарилди.

2014 йилга мўлжалланган саноат салоҳияти дастурига жами 26 та лойиҳа киритилган бўлиб, уларда 330 та янги иш ўринлари яратилишини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш дастурида 88 та объектларни ишга туширишни, озиқ-овқат дастурига эса жами 49 та лойиҳани амалга оширишни белгилаб олинди.

Бугунги кунда лойиҳаларнинг эгалари аниқланиб, уларни амалга ошириш муддатлари бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

(Фото - uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026