18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 12:10
Жамият 👁 1,452

Туман Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Туман Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларга муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қизиқишларини рўёбга чиқаришлари учун зарур имкониятлар яратиб, муносиб рағбатлантириб бориш бўйича яратилган тизим ҳатто хориж давлатлари эътирофларига, қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлод таълим-тарбиясини жаҳон андозаларига мутаносиб равишда ташкил этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган режавий-тадбирлар ва бу тадбирларда фаол аёл-қизларнинг, кўпни кўрган нуроний онахонларнинг иштироки жамият ҳаётида аёл-қизларнинг нуфузи тобора ошиб бораётганидан далолат беради.

Амударё туман Хотин-қизлар қўмитасининг шу йил 3 октябрь куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тутган ўрни ва амударёлик аёллар томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар алоҳида мамнуният билан тилга олинди.

Ҳисобот-сайлов Конференциясини туман ҳокими муовини, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва олиб борди. Конференция кун тартибидаги асосий масала – “Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Pеспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонлари ижросини таъминлаш борасида Амударё туман Хотин-қизлар қўмитасининг вазифалари тўғрисида” туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова маъруза қилди.

М.Аҳмедова ўз маърузасида туман хотин-қизларининг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари, Президент Фармонлдари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги тизимли ишлар ҳақида кенг тўхталиб ўтди. Айниқса, ёш авлод таълим-тарбияси, оналар ва болалар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир маҳаллада ва оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, ҳаётимизга ёт бўлган диний экстремизм, гиёҳвандлик балосига қарши курашиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, ўтказилган маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. Маърузада тилга олинган барча амалий ишлар ва уларнинг ижобий натижалари Конференция иштирокчилари кўз ўнгида, мониторда бирма-бир акс этиб турди.

Туманда хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларнинг манзилли рўйхатлари тузилиб, оғир турмуш шароитига тушиб қолган 105 нафар аёл-қизларга ижтимоий-маънавий кўмак берилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 35 нафар ногиронлиги бўлган аёлга ногиронлик аравачалари берилиб, 8 нафар хотин-қиз касаначилик фаолияти билан шуғулланиши учун тикув машиналари билан таъминланган. Бундан ташқари, 4 нафар оғир шароитга тушиб қолган аёлга бошланғич бадали тўлаб берилиб, замонавий уй-жой олишларига кўмаклашилган. 2018 йилда 10 нафар ана шундай аёл-қизларга 10 фоизлик, 6 нафар аёл-қизларга эса 25 фоизлик бошланғич бадалларини тўлаб бериш ҳисобига уй-жой билан таъминланишларига имконият яратилган. Бундан ташқари, оғир шароитда яшовчи 45 нафар аёлнинг уй-жойи таъмирланган ва 250 нафар аёлга оилавий маиший шароитларини яхшилаш мақсадида маиший техника жиҳозлари етказиб берилган. Албатта, бу каби ишларни амалга оширишда бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари қошидаги “Қизларжон” клуби, “Қайноналар Кенгашлари”, “Бувижонлар мактаби” каби жамоатчилик тузилмалари фаолларининг ҳиссаси катта. Айнан ана шундай жамоатчилик тузилмалари фаолияти яхши йўлга қўйилгани боис, ҳисобот даврида 44 та оила яраштирилиб, 8 та оила ўзаро муросага келтирилган, ўз жонига қасд қилиш, аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари камайган. Оилаларда соғлом маънавий муҳит яратиш мақсадини ифода этувчи режавий тадбирларнинг жонкуярлари ҳам айнан юқоридаги жамоатчилик тузилмалари эканлиги мониторда акс эттирилган турли ҳил тадбирлар жараёнлари ҳақидаги лавҳалар орқали иштирокчиларга етказилди.

Маъруза юзасидан қизғин музокаралар бўлди. Унда “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлинмаси раҳбари Аширбой Қўшаев, туман Хотин-қизлар қўмитаси мутаҳассиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулжаҳон Ибрагимова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоли Бунёд Қодиров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошевалар иштирок этдилар ва туман Хотин-қизлар қўмитаси толмонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг конференция кун тартибидаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси тўғрисида” ги, “Туман Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви таркибини сайлаш тўғрисида” ги ҳамда “Туман Хотин-қизлар қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида” ги масалалар ҳам кўриб чиқилди. Делегатлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳриридаги устави лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Кун тартибидаги ташкилий масалалар ҳам очиқлик ва шаффофлик асосида кўриб чиқилди.

Конференция делегатларининг кўпчилик овози билан Марям Аҳмедова туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.

Шунингдек, конференцияда туман Хотин-қизлар қўмитасининг Бошқаруви таркиби ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Хотин-қизлар қўмитаси Конференциясига делегатлар ҳам сайланди.

Туман Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов Конференциясида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси муовини, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова иштирок этди ва маъруза қилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026