26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 19:50
Мақолалар 👁 831

ЭЛ-ЮPТГА МЕҲP БЕPИБ...

ЭЛ-ЮPТГА МЕҲP БЕPИБ...

Хатира серфарзанд оилада дунёга келди. Ўзидан катта беш нафар опа-акалари ва кенжатой Баҳромжон укаси Хатиранинг назарида унинг учун меҳр чашмалари эдилар. Бутун умрини бунёдкорлик ишларига бағишлаган отаси Бекмурат ота гарчи, қурилиш ташкилотида таъминотчи лавозимида ишласа-да, ўта китобхон, маънавиятли инсон эдилар. Иши қанчалик тиғиз бўлмасин фарзандларининг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор билан қарар, уй бекаси бўлган онаси Шукуржон опага болаларининг бўш вақтларида нима билан машғул бўлишларини жиддий назорат қилишни тайинлар эди. Шунданми, Бекмурат ота ва Шукуржон опа тарбиясини олган фарзандларининг барчаси олий маълумотли, баъзилари зукко олим, раҳбар ходимлар даражасига етишдилар. Хатирахон эса...

Хатира Ўтемуратова болалигиданоқ ўзининг интилувчанлиги, эпчиллиги, ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам босиқлик билан иш юритиши боис, ҳаётда ҳам, ўзи ишлайдиган жамоада ҳам обрў-эътибор қозонди. У ўқиб, олий маълумотли бўлиш учунгина эмас, балки ўзи танлаган касбнинг фидойиси бўлиш учун тиришди. Дастлабки меҳнат фаолиятини оддий ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган Хатира бир йил давомида ўз устида ишлади, тинимсиз ўқиди. Меҳнатлари зое кетмади 1984 йилда олийгоҳ талабаси бўлди. Билимга чанқоқ қиз учун талабалик даври бири-биридан завқли онларни ҳадя этди.

Талабаликда орттирган дўстлари ва туғишганлари ота-онасининг вафотидан сўнг, Хатира Ўтемуратова учун ҳақиқий суянч тоғлари, яқин маслаҳатгўйларига айланишди. Атрофидагиларга, эл-юртга ўз эзгу ишлари билан кўмакдош бўлишни, яхши-ёмон кунларида қайишиб яшашни, ҳар яхшидан яхшилик топиб, қийинчиликлар олдида сабр-тоқат билан эзгулик излашни у ана шу меҳрибонлари даврасида ўрганди. Ўз шахсида шаклланган бу фазилатлари ҳаётда ҳам, иш фаолиятида ҳам уни тоблади, халққа яқинлаштирди.

Мана, неча йилдирки, Хатира Ўтемуратова халқ орасида, халқ ташвишлари, соғлиги, фарзандлар баркамоллиги йўлида фаолият юритиб келади. Нукус шаҳридаги 34-сонли, кейинчалик туманимиздаги 40-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс берган кезларида ҳам, 2008 йилдан то шу кунгача “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси туман таянч пункти директори сифатида фаолият юритаётганида ҳам Хатира ҳамиша бир эзгу мақсад учун интилади – туманимиз халқи, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир оилада жисмоний соғломлик муҳитини яратиш!

Ана шу эзгу мақсад рўёби учун Хатира тиниб-тинчимайди. Маҳаллаларда, туманимизнинг чекка овулларида яшовчи ногиронлиги бўлган кишилар, туғма нуқсонли болалар ҳолидан хабар олиб, уларга хориж компаниялари, мамлакатимизда фаолият юритувчи йирик сармоядорлар томонидан жамғарма ҳисобига йўналтирилган хайрия маблағлари, шунингдек, хайрия қилинган экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатади. Турли хорижий ташкилотлар, туман ҳокимлиги ва туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказади.

– Ана шундай тарғибот тадбирлари асносида бемор, анчайин имконияти чекланган юртдошларимиз учун реабилитация марказларида даволанишларига иложи борича имконият яратиб беришга ҳаракат қиламиз, – дейди Хатира Ўтемуратова. – Чунки бизнинг ишимизда халқ соғлиги энг олий даражали иш. Халқ соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади, мамлакатда тараққиёт бўлади.

Хатира нафақат ишда, балки оилада ҳам меҳрибон она, фидойи рафиқа, жонкуяр бека. Умр йўлдоши Шавкат Маҳмудов “UzKorGaz Chemikal” қўшма корхонаси бўлим бошлиғи, катта ўғли Жасур Зарипов Ўзбекистон Pеспубликаси Маданият вазирлиги кадрлар бўлими бошлиғи, иккинчи ўғли Темур Зарипов Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси бош мутахассиси, яна бир ўғли Маҳмуджон Зарипов эса Ўзбекистон Pеспубликаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қошидаги жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси бош мутахассиси, кенжа ўғли Ислом умумтаълим мактабининг энг аълочи ўқувчиси.

Халқимизда бир ҳикматли ибора бор: “Меҳнат қилган элда азиз”, дейдилар. Ўз меҳнати билан эл ичра ҳурматга муносиб аёл, “Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Хатира Ўтемуратованинг ҳаётида яқинда қувончли воқеа юз берди. Ўзбекистон Pеспубликаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

– Давлатимизнинг бу юксак мукофоти менга янада куч-ғайрат бағишлади, – дейди Хатира самимият билан. – Соғлом ва баркамол авлод таълим-тарбияси, бахтли келажаги йўлида билим ва тажрибамни бахш этиб яшашга ундади.

Биз ҳам Хатира Ўтемуратовани юксак мукофот билан табриклаймиз ҳамда эзгу ишларида ютуқлар тилаймиз!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026