18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:23
Жамият 👁 694

ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ янги қонун билан тартибга солинади

ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ янги қонун билан тартибга солинади

Глобал муаммога айланган экстремизмга қарши курашиш борасида халқаро миқёсда ҳам, мамлакатимизда ҳам қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

Шулар жумласида, яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатда маъқулланган, Президентимиз томонидан имзоланиб, шу йилнинг 31 июль куни эълон қилинган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳам экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича қатор чора-тадбирларни ўзида жамлагани билан аҳамиятлидир.

Қонунга кўра экстремизм – ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаcидир. Экстремистик фаолият эса Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми асосларини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузишга, ҳокимият ваколатларини эгаллашга ёки ўзлаштиришга, қонунга хилоф қуролли тузилмалар тузишга ёки уларда иштирок этишга, террорчилик фаолиятини амалга оширишга, зўрлик ёки зўрлик ишлатишга ошкора даъват қилиш билан боғлиқ ҳолда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этишга, шунингдек, экстремистик ташкилотларнинг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этишга, бирор-бир ижтимоий гуруҳга нисбатан сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий, этник ёки диний адоват ёхуд душманлик сабабли оммавий тартибсизликларни амалга оширишга, юқоридаги каби ҳаракатларни амалга ошириш учун ошкора даъват қилишга қаратилган ҳаракатларни режалаштиришга, ташкил этишга, тайёрлашга ёки содир этишга доир фаолиятдир.

Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, ошкоралик муҳитини яратиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини англатиш экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади. Ундан ташқари, экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда бу бўйича аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш кабилар давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Қонуннинг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремистик фаолиятнинг ҳар қандай кўринишлари, юридик шахслар ташкил этилганда уларни экстремистик ташкилотларнинг номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олган номлардан фойдаланиш таъқиқланади.

Қонуннинг 2-бобида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш, юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш, экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни таъқиқлаш, экстремизмни молиялаштиришни таъқиқлаш, юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш, ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш каби экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган.

Расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кирадиган мазкур Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади, дейилган. Агар шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этиб, тегишли давлат органларига хабар берса, оғир оқибатларнинг ва экстремистларнинг мақсадлари амалга ошишининг олдини олишга фаол кўмаклашса, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши ҳам қонунда белгиланган.

Қонундаги талабларни бажариш ва экстремизмга қарши курашиш, экстремистларнинг қора ниятлари амалга ошишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг вазифамиз ҳисобланади.

Дилшод ИБРАГИМОВ,

туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026