Қишлоқ хўжалиги
👁 648
КУЗГИ БУҒДОЙ ЭКИШ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТАЯПТИ
Амударё туманида 2019 йил ҳосили учун 415 та фермер хўжаликларида жами 3000 гектар майдонга ғалла экиш режадаштирилган эди. Айни кунда барча фермер хўжаликларида кузги буғдой экиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Туманда кузги буғдой экиш пайтида экин майдонлари фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилмоқда. Буғдой экиш ишларида 18 та борона, 50 та ер текислагич, 16 та ўғит сепкич ва 12 та дискли сеялкалардан унумли фойдаланилмоқда.
Туманда ғалла экиш ишларини ташкил этиш ҳамда уни назорат қилишда 18 та отряд фаолият кўрсатмоқда. Ушбу отрядлар аъзоларининг саъй-ҳаракатлари туфайли барча ишлар режага мувофиқ ва сифатли амалга оширилаяпти.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶