МТМДА “БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ
Амударё туманининг Дўрман овулида фаолият кўрсатаётган 15-сонли МТМда 100 нафар кичкинтойлар таълим-тарбия олмоқдалар. Икки қаватли, замонавий кўринишга эга бўлган шинам бинода жойлашган ушбу муассаса болажонларнинг иккинчи уйларига айланган, десак муболаға бўлмайди.
Негаки, бу ердаги тарбиячилар болаларга ўз оналари каби меҳрибон. Шу билан бирга бу ерда болажонлар учун барча шароитлар яратилган.
Тарбиячи Зайнаб Юсупова, ёрдамчи тарбиячилар Саида Собурова, Зулфия Худойберганова, Зулайхо Норимовалар болалар тарбиясида ҳамкасбларига намуна бўлмоқдалар. Шунингдек, ҳамшира ДилафрўзХидированинг болалар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги ҳаракатлари мақтовга лойиқ.
Шу йилнинг 28 августида мана шу болажонлар масканида мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига бағишланиб, “Байрам эрталиги” ўтказилди.
МТМ катта гуруҳ тарбиячиси Нодира Рўзимова ва мусиқа раҳбари Жонибек Пирмиловлар томонидан олиб борилган бу “Байрам эрталиги”да болажонлар ижросида қўшиқлар, рақслар ижро этилган ва шеърлар айтилди.
Бу байрам тадбири ҳар бир болажонда катта таассурот қолдирди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶