“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗИДА СЕМИНАР- КЕНГАШ ЎТКАЗИЛДИ
24 август куни Амударё туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида “2018-2019 ўқув йилида “Баркамол авлод” болалар марказлари олдида турган вазифалар” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Август семинар-кенгаши ўтказилди.
Семинар-кенгаш Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан тайёрланган концерт дастури ва болалар ижодиёти намуналари асосида ташкил этилган кўргазма намойиши билан бошланди. Шундан кейин меҳмонлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда Республикада энг намунали деб топилган Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар маркази фаолияти билан танишдилар.
Семинар-кенгаш иштирокчилари тадбир давомида янги ўқув йилида “Баркамол авлод” болалар марказлари олдида турган вазифалар, ҳужжатлар билан ишлашиш ҳамда уларнинг юритилишини назоратга олиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Шунингдек, тадбирда “Баркамол авлод” болалар марказларининг Республика миқёсида ўтказиб келинаётган кўрик-танловлардаги иштироки ва кўрик-танловлар якунлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Семинар-кенгаш якунида Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори Хонимжон Ражабовага марказ фаолиятини намунали ташкил этганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи топширилди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶