14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:35
Саломатлик 👁 3,293

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ !

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ !

Грипп - ўткир юқумли вирусли инфекция бўлиб, нафас олиш аъзолари шиллиқ қават эпителий ҳужайраларини зарарлантириш ва организмда интоксикация (заҳарланиш) билан кечадиган, ҳаво-томчи ва мулоқот йўллари билан юқувчи, эпидемик ва пандемик тарқалишлар билан намоён бўладиган касаллик ҳисобланади. Грипп ўткир респиратор вирусли инфекциялари авлодига мансуб бўлиб, касаллик чақирувчиси вируслар ҳисобланади. Вируслар турига қараб грипп, парагрипп, аденовирус, ретровирус, реовирус ҳамда респиратор синсациал вирус номлари билан тавсифланади. Бизнинг республикамизда вирусли инфекциялардан ҳисобланган грипп кўпроқ учрайди. Шамоллаш ва кучли йўталлар ҳам ана шу грипп касаллиги белгиларидир. Ҳар қандай юқумли касаллик йил фасллари билан боғлиқ. Куз, қиш ва баҳор ойлари касалликнинг динамик кўтарилиш давридир. Ушбу мавсумларда касалликнинг ортишига ҳаво ҳароратининг пасайиши, ўзгарувчанлиги сабаб бўлади. Грипп тана ҳароратининг кўтарилиши ва юқори нафас йўлларининг яллиғланиши билан кечадиган ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, жуда тез тарқалади. Бемор гапирганда, йўталганда, аксирганда вирус ҳавога чиқади ва шу ҳаводан нафас олган соғлом одам ҳам касалликка чалиниши мумкин. Шунингдек, бемор фойдаланган дастрўмол, сочиқ, ўйинчоқ ва бошқа маиший буюмлар ҳам унинг тарқалиш манбаидир. Ҳаво ҳарорати ўзгарувчан ҳозирги пайтда очиқ ҳавода ёки деразаларни очиқ ҳолатда қолдириб ухлаш касалликка мойиллик яратади.

Касаллик эт увушиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бошда ва мушакларда оғриқ пайдо бўлиши билан бошланади. Кейинчалик танглай муртакларининг қизариши, бош айланиши, кўнгил айниши, уйқунинг бузилиши, бурун битиши ва оғриқли йўтал кузатилади. Гриппнинг оддий шамоллаш касаллигидан фарқи шундаки, шамоллашга қарши ишлатиладиган антибиотиклар гриппга таъсир қилмайди. Бундай пайтда шифокор кўриги ва тавсияси керак бўлади. Баъзилар грипп касаллигига етарли даражада эътибор бермасдан, оёқда ўтказади ёки шифокор тавсиясига амал қилмай, ҳар хил турдаги дори воситалари, айниқса, антибиотикларни нотўғри қўллайди. Оқибатда вируснинг чидамлилиги ортишига сабабчи бўлади. Натижада ўпка тўқимасининг яллиғланиши (зотилжам), мия пардасининг яллиғланиши (менингит), ўрта қулоқ тўқимасининг яллиғланиши (отит), бурун ёндош тўқимасининг яллиғланиши (синусит), буйракларнинг яллиғланиши (нефрит, пиелонефрит) каби оғир асоратлар юзага келиши кузатилади. Шунинг учун грипп аломатлари пайдо бўлаётган бўлса, шифокорларга мурожаат қилиш ёки уйга чақириб, уларнинг тавсияларини олиш талаб этилади. Бу билан биз нафақат ўзимизни, балки оила аъзоларимиз ва атрофдаги яқинларимизни ҳам касалликнинг оғир асоратларидан асраган бўламиз.

Грипп касаллигининг мавсумий авж олишидан аввал аҳоли орасида эмлаш ишларини ўтказиш яхши натижа беради. Вакцина гриппнинг юқишидан ҳимояловчи самарали восита ҳисобланади. Эмланган аҳолида бир-бир ярим йилгача грипп касаллигига қарши иммунитет пайдо бўлади ва ушбу турдаги касалликлар юқмайди.

Шамоллаш ва гриппдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш фойдадан холи бўлмаслигини айтиб ўтмоқчимиз.

Эпидемик жиҳатдан муҳим бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш-профилактика ва ўқув-тарбия муассасалари, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда жамоат транспортларида ишловчи ходимлар грипп эпидемияси даврида ниқоб тақишлари ва уларни ҳар 3-4 соатда алмаштириб туришлари зарур. Яшаш хоналарини вақти-вақти билан шамоллатиш, исириқ тутатиш тавсия этилади. Исириқ таркибидаги гармалин моддаси вирусни нейтраллаш хусусиятига эга.

Соғлом инсон бурун кавакларига оксалин мазидан суриб юрса, грипп юқишининг олдини олишда яхши самара беради.

Ҳар бир шахс кун ва иш режимига риоя қилиши, ҳаракатли машқлар, сув муолажалари билан танани мунтазам равишда чиниқтириши, тўғри овқатланиш, мавсумга мос равишда кийинишга риоя қилиши зарур.

Мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиб туриш фойдали.

Грипп билан касалланган беморларга ва соғлом инсонларга суюқликлар (малина, смородина, лимон ва асал қўшилган чой, иссиқ сут, наъматак дамламаси) ичиш тавсия этилади. Уларнинг таркибида С витамини мавжуд. С витамини қонда лимфоцитлар сонини кўпайтириб, қон-томир деворларининг ўтказувчанлигини яхшилайди ва вирусларнинг қонга тушишининг олдини олади.

 

Дурбек Бобожонов,

туман ДСЭНМ эпидемиолог врачи.

(Фото - soglom.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019