Қишлоқ хўжалиги
👁 777
ЭКИНЛАР ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилаяпти. Шу мақсадда тумандаги мавжуд 16 та биолабораторияларда 129 кг. трихограмма, 60 млн. дона олтинкўз ва 60млн. дона бракон маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Биолабораторияларда мавсум бошидан шу кунгача 159 кг. ситотрага, 84,1 кг. трихограмма ва 860 минг дона олтинкўз имтагоси ишлаб чиқарилди.
Шу кунгача 2550гектар пахта майдонининг ҳар гектарига 500 донадан олтинкўз ва 2445 гектар пахта майдонининг ҳар бир гектарига 1 граммдан трихограмма ишлатилди. Шунингдек, 10000 гектар пахта майдонига ҳосилдорликнинг ошишига омил бўладиган гумми гранд стимулятори билан ишлов берилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶