Жамият
👁 952
ЭНГ НАМУНАЛИ ХОНАДОН АНИҚЛАНДИ
Туманимиздаги барча овул, маҳалла ва шаҳарчаларда “Жайхун садоси” интернет-радиоси таҳририятининг “Сариштали уй – фариштали уй” деб номланган грант лойиҳаси асосида танловлар ўтказилиб, ҳудудлардаги энг намунали хонадонлар аниқланмоқда.
5 июль куни тумандаги Қиличбой, Дўрман, Холимбег овуллари, Хизр эли, Беш овул, Тошқалъа, Юқори қишлоқ, Аёқчи, Қорамон ва Бўз солма маҳалларидан ушбу танловда иштирок этаётган хонадонлар танлов комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилганда, Холимбег овулидаги Эркинбой Қўшаевнинг хонадони танлов ғолиби деб топилди ва энг намунали хонадон эгасига таҳририят томонидан тайёрланган қимматбаҳо совға топширилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶