Давлатга пилла ва ғалла топшириш бўйича ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАЛАР БАЖАРИЛДИ
Туманимизда фаолият юритаётган 552 та фермер хўжаликлари жами 44 минг 792,7 гектар, шундан 30 минг 760,7 гектар экин майдонларидан самарали фойдаланмоқдалар.
Жорий йилда туман бўйича 15 минг 550 гектар майдонга пахта, 3 минг гектар майдонга ғалла, 1 минг 200 гектар далага аччиқ қалампир экилган.
Шунингдек, фермер хўжаликларининг 510 гектар ер майдонига сабзавот экинлари, 150 гектар ерига картошка, 450 гектар майдонига полиз, 150 гектар даласига соя, 500 гектар ерига шоли ва 500 гектар майдонига қизилмия, қолган майдонларига эса озуқа экинлари экилган. Жорий йилда 15 центнердан кам ҳосил олинадиган 200 гектар пахта экиладиган далага кунжут экилган.
Деҳқон ва фермерларимизнинг фидойи меҳнатлари натижасида жорий йилда 163 тоннадан зиёд пилла, 7400 тоннага яқин ғалла давлат хазинасига топширилди ҳамда пиллакор ва ғаллакорларимиз давлат шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажардилар.
Айни кунларда эса пахтакорларимиз ҳосилга ҳосил қўшиш мақсадида фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶