12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Саломатлик 👁 3,486

СОFЛИГИМИЗ МАСЪУЛИЯТИ

СОFЛИГИМИЗ МАСЪУЛИЯТИ

Камҳаракатлилик ва семизлик турли касалликларни, биринчи навбатда юрак қон-томир тизими касалликларини, шунингдек, ички  касалликларни, ҳаракат таянч ва бўғин касалликларини ойлар, йиллар давомида аста-секин келтириб чиқаради. Камҳаракатлилик ва семизлик бир-бирлари билан жуда узвий боғланган бўлиб, бир-бирларини келтириб чиқараверади. Камҳаракатликка эса асосан ўзимиз сабабчи бўламиз. Атиги бир-икки чақирим оралиғидаги манзилга етиб олиш учун ҳам такси чақирамиз ёки ҳаракатдаги мавжуд таксилардан фойдаланамиз. Ваҳоланки, ҳар бир соғлом бўлишни истовчи одам ҳар куни камида беш километр пиёда юриши, имкони бўлса эрталаб югуруши керак. Қадимги юнон донишмандларидан бири соғлом бўлай десанг югур, узоқ умр кўрай десанг ҳам югур, деган экан.

Юрак қон-томир тизими касалликлари тез кўпаяётган ва ер юзида бу касалликларнинг тез кўпайиши жиҳатидан биринчи ўринга чиқаётган бир даврда ўз соғлигимизга ўзимиз масъул бўлишимиз, айниқса бутун организмимизнинг ҳаёт-мамоти ҳисобланган юрагимизни авайлаб асрашимиз зарур. Касал бўлсак шифокор тузатади, деган ақидадан воз кечиб, ўзимизни ўзимиз алдаб юпатмаслигимиз лозим. Ўз соғлигимиз ўзимизга керак, ўз соғлигимизга ўзимиз масъулмиз. Фақат соғлом одамларгина ширин орзуларига, эзгу ниятларига эришадилар ва бахтли-саодатли бўладилар.

Энди бўлимимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бўлимимиз 35 ўринли бўлиб, беморлар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Қабулимизга келган беморларга аниқ, тўғри ва сифатли ташхис қўйишда энг сўнгги замонавий тиббий асбоб ускуналардан: электро-кардиограмма, ультра товушли текширув тиббий асбоб ускуналаридан унумли фойдаланмоқдамиз. Аниқ ва сифатли ташхис эса беморни самарали даволашда жуда қўл келади. Бу муҳим ишда менга малакали ва тажрибали кардиолог шифокорлардан Омонбой Қурбониёзов ва Муҳаббат Ёқубовалар ҳамда истеъдодли ёш кардиолог шифокорлардан Шодибек Давлетов ва Фахриддин Ибодуллаевлар яқиндан ёрдам берадилар, доимо беморлар орасида бўлиб, уларнинг дардларига малҳам бўлмоқдалар.

Бизга мурожаат қилаётган беморларнинг кўпчилигини қон босими касаллигига дучор бўлганлар ташкил этади. Ҳеч яширмасдан гапнинг очиғини айтганда гипертония, яъни содда қилиб айтганда қон босими касаллиги сўнгги йилларда жуда тез, кўпаяётган касалликлар сирасига киради. Ҳатто ёшлар орасида ҳам бу касалликнинг учраётганлиги биз шифокорларни ажаблантирмоқда. Бу касалликнинг кўпайишига ҳам кўпроқ ўзимиз сабабчимиз. Камҳаракатлиликдан ташқари соғлом турмуш тарзи тамойиллари ва қоидаларига амал қилмасдан алкоголли ичимликларга ружу қўйиб, сигарета ва нос чекиш каби зарарли иллатларга илакишиб қолаётганлар анчагина. Бундай зарарли иллатлар ҳар қанча соғлом бўлмайлик барибир бора-бора юрак қон-томир тизимимизга салбий таъсир кўрсатиб, касалликларга мубтало қилади.

Яна кўп учраётган касалликлардан орттирилган ревматик юрак пороги ва туғма юрак  пороги касалликларидир. Юрак ишемия касалликларидан миокард инфаркти, зўриқиш стенокардия касаллиги, юрак аритмик касаллиги, инфарктдан кейинги кардио склероз касаллиги ҳам тез-тез учраётган касалликлар сирасига киради. Юрак қон-томир тизими касалликлари таркибига кирувчи бу касалликлар ўзининг ўта нозиклиги, инжиқлиги ва мураккабликлари билан бошқа касалликлардан алоҳида ажралиб туради. Шу боис мазкур касалликларга чалинган беморлар ижтимоий кундалик ҳаётида учраб турадиган қалтис ва кескин ҳаракатлардан ва стресслардан йироқ бўлиб, шифокорнинг доимий диққат марказида ҳамда назоратида бўлиши  керак.

Депутатлик фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, менинг бу борадаги фаолиятим халқимизнинг соғлигини сақлашга, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, она ва бола соғлигини муҳофаза қилишга, соғлом авлодни шакллантиришга йўналтирилган бўлади, қаердаки жисмонан ва маънан соғлом кишилик жамияти шаклланса, ўша жамият гуллаб яшнайди, тараққий қилади ва обод бўлади. Соғлом авлод шакллантирилиб вояга етказилса, бундай жамиятнинг бугуни ва келажаги порлоқ бўлади.

Ҳам депутатлик ваколатим, ҳам туман тиббиёт бирлашмаси топшириғи бўйича менга "Оқ олтин” ҚВП шифокорлари билан ҳамкорликда ишлаб, қишлоғимиз аҳолисининг соғлигини яхшилаш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса туғиш ёшидаги аёллар, айниқса ҳомиладор аёллар ва ёш оналар соғлигини, болалар соғлигини муҳофаза қилиш,  аҳолининг тиббий саводхонлигини, маданиятини ошириш каби муҳим масалалар, долзарб вазифалар давлат аҳамиятига эга бўлган умумдавлат, умумхалқ масалалари ва вазифаларидир. Зеро, бу масалалар ва вазифалар замирида бизнинг бугунимиз ва келажагимиз истиқболини барпо қилиш ҳамда мустаҳкамлаш масаласи ётибди.

Икром ЙЎЛДОШЕВ,

ТТБ кардиология бўлими мудири, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати.     

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026