“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Шу йилнинг 21 июнида туман Маданият бўлими томошалар залида оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш, оиланинг ички муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, умуминсоний ва миллий оилавий қадрятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, мамлакатимизда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, “бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она” деган инсонпарвар тамоилни оилаларнинг турмуш тарзига чуқур сингдириш, оила қуриш арафасидаги йигит-қизларда оилани муқаддас билиш туйғусини, оила ва фарзанд тарбиясига масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилган “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда маҳалла ва ҳудудлар босқичларида ғолиб бўлган 6 та оила 4 та шарт бўйича беллашдилар.
Мазкур босқичда Холимбег овулидан Зиёдбой Тангирберганов ва Хонимжон Ўрозбоевалар, Янгиобод маҳалласидан Махсуд Жуманов ва Зиёда Халиллаевалар, Тўлқин овулидан Шукурулло Эшчонов ва Робиға Бобониёзовалар, Намуна маҳалласидан Шукурбой Ойимбетов ва Рая Солиевалар, Гулзор маҳалласидан Абдулла Хўжаметов ва Сарабиби Олланазаровалар, Дарёбўйи маҳалласидан Пўлат Қурбониёзов ва Гулпошша Ердашевалар оилалари иштирок этдилар.
Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари танлов иштирокчиларига қўйилган талаблар асосида жойига чиқиб, ўрганиб, қандай баҳолар билан баҳолашганини эълон қилишди.
Иккинчи шартда эса “Бу менинг оилам” мавзусида ҳар бир оила ўз оиласи ҳаётини акс эттирувчи видеоролик намойиш этдилар. “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусидаги викторина саволларига берилган жавоблар, “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусидаги саҳна кўринишни ҳаққоний баҳолаб берган ҳакамлар ҳайъати Тангирберганов Зиёдбой ва Хонимжон Ўрозбоевалар оиласини ғолиб деб топдилар. Абдулла Хўжаметов ва Сарабиби Олланазаровалар оиласи иккинчи, Пўлат Қурбониёзов ва Гулпошша Ердашевалар учунчи ўринларни эгалладилар.
Кўрик-танлов ғолиби бўлган оила навбатдаги – Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
О. Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶