Ёз – 2018 БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ – МАВСУМГА ТАЙЁР
Туманимиз умумтаълим мактабларида ёзги таътил мавсуми бошланмоқда. Шу муносабат билан ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда туманимизнинг тўртта ҳудудида ўқувчиларнинг оромгоҳларда дам олишларини ташкил этиш, айниқса, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларига қамраб олиш мақсадида 2018 йил 10 майда туман ҳокимининг 342-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг Қипчоқ овули ҳудуди бўйича Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи, Қиличбой мавзеси бўйича Дўрман қишлоқ хўжалиги, Жумуртов ШФЙ ҳудуди бўйича Амударё мелиорация ва сув хўжалиги, Манғит шаҳри ҳудуди бўйича Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари биноларида ажратилган хоналар оромгоҳ учун зарур мебеллар, ошхона анжомлари, ётоқхона ҳамда маиший-гигиена жиҳозлари билан жиҳозланиб, болаларнинг мароқли дам олишлари учун тахт қилиб қўйилди.
Ҳар галгидек бу йилги ёз мавсумида ҳудудларда ташкил этилаётган “Булбулча”, “Оқ кабутар”, “Лочин”, “Қалдирғоч” болалар оромгоҳларида жами 1140 нафар болалар соғломлаштирилиши ва мароқли дам олиши режалаштирилган. Оромгоҳлар учта навбат асосида фаолият олиб боради ва ҳар бир навбатда 240-300 нафар бола қабул қилинади. Болаларни оромгоҳларга қабул қилишнинг биринчи навбати 5 июндан ўз фаолиятини бошлайди. Шунингдек, иккинчи навбат 18 июндан бошланади ва 27 июнгача, учинчи навбат эса 30 июндан 9 июлгача давом этиши режалаштирилган .
Шунингдек, болаларнинг қўшни туманлардаги оромгоҳларда ҳам дам олишларини таъминлаш кўзда тутилган. Яъни, мавсум давомида қўшни туманларда 120 нафар ва бошқа вилоятларда 200 нафар, жами 320 нафар болалар стасионар оромгоҳларда дам олишларини ташкил этиш режалаштирилган.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶