24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:31
Жамият 👁 1,107

Сектор раҳбари маҳаллада сайёр қабул ўтказди

Сектор раҳбари маҳаллада сайёр қабул ўтказди

Фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб тинглаш ва улар ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда ечимини кутаётган муаммоларни назорат остига олиш ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали механизмларни яратишда ҳудудлар бўйича фаолият олиб борувчи секторларнинг аҳамияти каттадир.

Жорий йилнинг 26 май куни туманимизнинг “Боғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган 2-сектор раҳбари туман прокурори Ж.Мутфуллаев иштирокидаги сайёр қабул йиғилишида маҳалла фуқаролари ҳаётига доир долзарб масалалар муҳокама этилиб, аксарият муаммолар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабул кунига бағишланган йиғилишда “Боғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва маҳалла имомлари, ҳудуд бўйича биркитилган профилактика инспектори, шунингдек оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабул кунида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ж. Муфтуллаев сўзга чиқиб фуқароларнинг биронта ҳам мурожаати эътиборсиз қолдирилмаслиги ҳақида гапириб, бу борадаги қонунчилик нормалари хусусида тушунча берди. Шундан сўнг, Ж.Муфтуллаев сайёр қабулга навбатга ёзилган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Хусусан, Норимбой Каримовнинг маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Янгибой Холниёзовнинг суюлтирилган газ баллонларини маҳалла ҳудудига келтириб тарқатиш, Эркинбой Жумановнинг “Боғ ёп” каналини қазиш, Жумамурод Эржоновнинг шахсий муҳр ишлатиш, Гавҳар Холбоеванинг фуқаролик паспорти олиш, Қурол Раҳимовнинг аҳоли пункти ҳудудидаги 4 км йўлни асфальт қилиш, Хатира Жуманованинг коллеж ўқувчилари учун йўл ҳақини арзонлаштириш, маҳалла ҳудудидаги 500 метрлик ички коллекторни тозалаш, Шукуржон Эримбетованинг маҳалла ҳудудига МТМ биноси қуриш, Фарҳод Холниёзовнинг хонадонларни телефонлаштириш, Эркин Жумановнинг аҳолини электр энергияси билан таъминлашдаги узилишларни бартараф этиш мақсадида қўшимча трансформатор ўрнатиш, Анвар Худойбергановнинг коллектор-дренаж тармоқлари бўйича мурожаатлари тингланди. Энг долзарб масала “Боғ ёп” каналини қазиш, аҳоли томорқасини сув билан таъминлаш бўйича ишлар бошлаб юборилгани маълум қилиниб, мазкур муаммо жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг бошқа мурожаатлари ҳам ўз вақтида ечим топиши учун соҳаларга масъул раҳбарлар билан биргаликда ҳаракат қилинажаги ва албатта ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиб, натижаси мурожаат эгаларига ёзма равишда маълум қилиниши таъкидланди.

Сайёр қабул кунига бағишланган йиғилишда туман халқ қабулхонаси раиси Эркин Ражабов ҳам иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ўз вақтида ечим топиши нафақат “Боғ” маҳалла аҳли, балки қўшни маҳаллалар аҳолиси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Маҳалла имоми Қ.Эшчанов ҳамда профилактика инспектори М. Сейтмуротовлар 2-сектор раҳбари Ж. Муфтуллаев ва туман халқ қабулхонаси раиси Э. Ражабов томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, маҳалла аҳолиси ҳаётига оид муаммоларни ҳал этиш борасидаги амалий таклиф ва ёрдам учун миннатдорчилигини билдирдилар.

Бўлиб ўтган сайёр қабул куни фуқароларнинг давлат идораларига нисбатан ишончини янада оширди.

Pобия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026