21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 19:40
Фан ва таълим 👁 1,680

Оммавий китобхонлик ойлиги давом этмоқда “Сайёр китоб карвони” Қипчоқ овулида

Оммавий китобхонлик ойлиги давом этмоқда “Сайёр китоб карвони” Қипчоқ овулида

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан амалга оширилаётган “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги Оммавий китобхонлик ойлигида туманимиз овул ва маҳаллалари фуқаролари, шунингдек касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари фаол иштирок эитшмоқда. Даврийлиги 2018 йил 20 апрелидан 20 майгача давом этиши режалаштирилган Оммавий ктобхонлик ойлиги иштирокчилари сафи кун сайин ошиб бормоқда.

“Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир 7 май куни Қипчоқ овулида ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчилар “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ташкил этилган “Кўчма кутубхона” билан яқиндан танишдилар. Коллеж ўқувчи-ёшлари ва уларнинг ота-оналари ҳамда коллеж ўқитувчиларидан бир гуруҳи “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига аъзо бўлдилар ва ўзларига манзур бўлган ўзбек мумтоз ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек ҳозирги замон ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарларини мутолаа қилиш учун танлаб олдилар.

Шунингдек, лойиҳа доирасидаги “Энг яхши совға - китоб” акциясида ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этдилар ва устозларига, ота-оналарига, ота-оналар эса ўз фарзандларига атаб “Китоблар олами” кўчма дўконидан китоблар сотиб олиб, совға қилдилар.

“Кутубхонага китоб совға қиламан” деб номланган хайрия акциясида амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежининг техник фанлар кафедраси мудири Шарофат Камолова “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан 10 та китоб совға қилди ва бу маънавий-маърифий ҳиммати эвазига “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари 2019 йил учун бепул йиллик обуна бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

–Китобхонлик – инсонни маънавий етукликка элтади, баркамол шахс сифатида шакллантиради, - дейди Шарофат Камолова. – Мен кутубхонага совға қилаётган китоблардан кимдир маънавий баҳра олса, демак, бу ишим билан жамиятимизнинг маънавий юксалишига улуш қўшган бўламан.

“Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги Оммавий китобхонлик ойлигининг мазкур тадбирида Амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Аллаёр Болтабоев, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, лойиҳа ҳамкори Робия Йўлдошевалар китобхонликнинг аҳамияти, туман матбуоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар қалбида ватанпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларининг шаклланишида муҳим ўрин тутувчи мутолаа маданияти ҳақида иштирокчиларга гапириб бердилар.

Нурсулув ТЎҚЛИБОЕВА, Амударё агробизнес коллежи

“Ёш мухбирлар” пости аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026